Соғлом оила - соғлом келажак

Заҳм (сифилис) қайталайдими?

Бир неча йил олдин эрим заҳм (сифилис)нинг енгил турига чалиниб, диспансерга қатнаганди. Лекин шифокор белгилаганидек тўлиқ даволаниш имкони бўлмади. Ҳозир ўзида ўшандагидек ҳолатлар такрорланаётганини сезаётганини айтди. Бу касаллик қайталайдими?

zahm sifilis

Демир АЛЕКСЕЕВ, cексопатолог:

Заҳмда турғун иммунитет ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам даволаш охирига етказилмаган касаллик яна қайталаниши мумкин. Сифилисга чалинган бемор аслида венерология диспансерида ҳисобга олинади ва мунтазам текшириб турилади. Бемор даволанишни охиригача етказмаса, касаллик ривожланиб, жиддий тус олади. Бунда ички аъзолар, асаб ва суяк тизими зарарланади. Ҳатто кўриш нерви атрофияга учраб, бемор хира кўрадиган бўлиб қолади, хотира заифлашади, талаффуз бузилади, зеҳн пасаяди.

Бемор тўла-тўкис даволанмаган ҳолларда заҳм унинг авлодига ҳам ўтиши мумкин. Яъни фарзанди дунёга келмасиданоқ туғма заҳмга чалинади. Бу касаллик билан оғриган беморлар то соғайиб кетгунча жинсий яқинлашувдан сақланишлари зарур. Даволаниш чоғида эркак чекмаслиги ва спиртли ичимликлар ичмаслиги, витаминга бой овқатлар истеъмол қилиши муҳим.

Манба: «Sugdiyona.uz» нашри.

ЎҚИНГ:   Нега эрингизни сева туриб, у билан бирга бўлишни истамаяпсиз?
Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг!
1 баҳо2 баҳо3 баҳо4 баҳо5 баҳо

Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Венерология » Заҳм (сифилис) қайталайдими?

loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.