Соғлом оила - соғлом келажак

Ёнғоқ – жинсий қувватни оширади

Абу Али ибн Сино ёнғоқ ҳақида шундай деган: «Япроғи ва қобиғи буриштирувчи бўлиб, қон оқишига қарши фойдаси бор. Ёғи эл ярага, сарамасга ва кўз атрофидаги яраларга малҳам бўлади.

Ёнғоқ – жинсий қувватни оширади

Ёнғоқнинг мураббоси мижози совуқ меъда учун (буйракка ҳам) фойдали, гижжаларни ҳайдайди». Улуғ табиб барг ширасини илиқ ҳолда қулоқ ичи йиринглаганда томизган. Пўстидан тайёрланган қайнатмани бачадондан қон кетишини тўхтатишда қўллаган.Ёнғоқ мағзи таркибида ёғ, оқсил, темир ва кобальт, витаминлардан C, А, PP, E сингарилар мавжуд.

Меванинг мағзи эркакларда жинсий қувватни оширади, бунинг учун кунига 10 12 дона ёнғоқ эб туриш керак. Айниқса, мағзини майдалаб асал билан аралаштириб кунига 3-4 ош қошиқдан эб турилса, танага қувват беради. Шунингдек, простата бези яллиғланиши, аденома, ошқозон-ичак, жигар ва буйрак касалликларининг олдини олишда ҳам ёнғоқ эйиш тавсия қилинади. Атеросклероз, юрак-қон томир дардлари, семизлик, анемияга дучор бўлишни истамаганлар учун ёнғоқ бебаҳо кўмакчидир. Мағзидаги фосфор ва калций ҳомиладор аёлларга ва болаларга рахитнинг олдини олишда фойдалидир. Унда магний ҳам мавжуд, томирларни кенгайтириш ва сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Кислота кўплиги билан кечадиган гастритда кунига 7-10 дона ёнғоқ чақиб эйиш керак. Ўт йўллари касалликларида эса кунига 3-4 маҳал 25 грамм мағиз эйиш тавсия этилади. Янги баргини сиқиб, сувини терининг замбуруғли касалликларида ишлатиш мумкин.

Муҳаммад Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Оқилий «Даволар хазинаси» асарида ёнғоқнинг баданни юмшатиши, қаттиқ моддаларни сўриб олиши, меъда ишини яхшилаши, мия, юрак ва жигарни мустаҳкамлашини айтган. Халқ табобатида ёнғоқ барги ширасини темираткида, экзема, ҳар хил турдаги тери сили, юқумли, йирингли касалликларида даво сифатида ишлатилган. Барг дамламаси тепки, тери касаллигида, рахитда, ич кетганда наф беради. Ичак дисбактериозида 10 грамм қуритилган ёнғоқ барги 1 литр қайнаган сувда 15 дақиқа дамланади. Сузиб, кунига 3 стакан ичилади. Гижжаларни тушириш учун 1 ошқошиқ қуритилган ёнғоқ баргини бир стакан сувга солиб, ўраб қўйинг, 2 соат ўтгач сузилади ва кунига 3-4 маҳал 1 чой қошиқдан ичилади. Агар қўл тез-тез терласа ёнғоқ барги қайнатилган сувда ювиш лозим. Милк яллиғланганда эса баргдан тайёрланган дамламада оғизни чайиш лозим.Ёнғоқ баргидан фитонитсид ва амбар мойлари ҳиди анқиб туриши туфайли иссиқ ёз кунларида тагида ухлаш мумкин эмас.

Манба: Tib.islom.uz

Изоҳлар

  1. Aziz

    Assalomu alaykum
    Yoshim 25da.
    Manda siydik oxrigacha tushmidi, ozgina xarakat qigandan keyn otrsam yoki yotsam, oz ozidan siydik chiqadi (oz miqdorda).
    Siygan paytim moyakni tagini (adashmasam prostata)bosip kuchansam xammasi chiqip ketadi.

    Bu qanday kasallik bolishi mumkin?

    • Dnk.uz

      Majburlab siqib chiqarish mumkin emas. Bu oddiy siydik yo’llari infeksiyasi bo’lishi mumkin. Albatta tekshiruv kerak. Urolog vrachga boring. Davolanishingiz zarur.

Comments are now closed.