Соғлом оила - соғлом келажак

Қачон ўғил болани кестириш (хатна қилдириш) лозим?

Мусулмончиликда ҳам тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам ўғил болани кестириш керак ҳисобланади. Ўғил болани кестириш тиббиёт тилида циркусизация деб аталади. Тиббиётда бу муолажани амалга оширишнинг бир муддати кўрсатилмаган.

циркусизация, Хатна

Психологларнинг фикрича, бола қанча вақтлироқ кестирилса, унинг психикасига зарар шунчалик кам етказилар экан. Амалда болани кестириш учун энг яхши муддат деб 1 ёшгача бўлган давр белгиланган.

Агар 1 ёшгача маълум сабаблар билан улгурилмаган бўлса, у ҳолда 3 ёшгача кестириш зарур дейилади. Кейинги кестириш учун оптимал даврни 7 ёшгача қилиб белгилашган. Лекин 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда бола кўп нарсани англай оладиган бўлади, шунда бу муолажа унинг психикасига салбий таъсир қилиб, муолажадан сўнг унинг характери ўзгариб қолишида, инжиқлигида намоён бўлиши мумкин.

Болани қаерда кестириш лозим?

Баъзилар ҳалигачам табибларни (усталар) чақиртириб болани кестирадилар. Ҳозирги кунда бундай ёндашув тўғри ҳисобланмайди. Чунки табиб муолажа давомида шифокор каби тозалик қоидаларига риоя қила олмайди. Бу эса кейинчалик яллиғланиш, яра битмаслиги, қўшимча салбий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Шифохонда болани кестирганда оғритмайдиган укол қилинадими?

Бир неча ойлик чақалоқларга ҳеч қандай анестезия қилинмайди. Каттароқ болаларда умумий ёки маҳаллий наркоз қўлланилади.

Муолажа кўпи билан 15 дақиқа давом этади.

Қайси ҳолларда муолажадан сўнг шифокорга мурожаат қилиш лозим?

  • Кесилган жойдаги шиш кўпаяётган бўлса;
  • Кесилган жойда қизариш, яллиғланиш намоён бўлаётган бўлса;
  • Кесилган аъзодан суюқлик ажралаётган бўлса;
  • Жинсий аъзода кўк доғлар пайдо бўлган бўлса;
  • Тана ҳарорати бир неча кундан кейин ҳам тушмаётган бўлса. (Кестирилган куни бироз ошиши нормал ҳолат)

Болани кестириш мумкин бўлмаган ҳолатлар қандай?

Бунга тўсқинлик қиладиган бирон ҳолат мавжуд эмас. Муҳими бола шу пайт шамолламаган, бирон касаллик билан касал бўлиб турмаган бўлиши лозим.

Кестирилган бола қийналмаслиги учун уй шароитида нима қилса бўлади?

  • Илк кунлари боланинг жисний аъзои қуруқ бўлишини таъминлаш муҳим;
  • Агар чақалоқ бўлса, у ҳолда кестирилган жойига мато ёпишиб қолмаслигини назорат қилиш лозим;

Кестирилган боланинг ички кийимлари баданига ёпишмайдиган, ҳаво кириб турадиган бўлиши даркор, муҳими жисний аъзонинг учига ҳеч қандай зарба етказилмаётган бўлишидир.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Болани бепуштлик дардидан асранг

Манба: Uzbaby.uz