Фарғона вилояти Қува туманида вояга етмаган коллеж ўқувчиси 1999 йилда туғилган йигит билан қилинган жинсий алоқа натижасида фарзанд дунёга келтирди. Ҳолат юзасидан жиноий иши қўзғатилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ маълумотларига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.
Фарғона вилояти Қува тумани ИИБга 2017 йил 10 июлда туман прокуратураси томонидан юборилган ҳужжатларга кўра, 2016 йил ноябрь ойида Қува туманида яшовчи 1999 йилда туғилган Икром Нурматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) таниши Қува туманида яшовчи коллежнинг 1-босқич ўқувчиси, вояга етмаган Нозима Болтаеванинг ўн олти ёшга тўлмаганлигини била туриб, у билан ўз ихтиёрига кўра дала ер майдонида жинсий алоқа қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида вояга етмаган Нозима Болтаева 2017 йил 7 июлда ўғил фарзанд туғганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан 2017 йил 19 июлда Икром Нурматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат бўйича келтирилган исм ва фамилиялар ўзгартирилган, ҳар қандай ўхшашликлар тасодифий характерга эга.