Бир журнал қўлимга тушиб қолди. Унинг ҳамма варақларида эркак ва аёлнинг беҳаё муносабатлари тасвирланган эди. Бу менга қаттиқ таъсир қилди. ўшандан бери юрсам ҳам, турсам ҳам ҳалиги шаҳвоний манзаралар ҳеч хаёлимдан кетмайди. Шунақа ҳолатларни ҳатто тушимда ҳам кўрадиган бўлиб қолдим. Аҳволимни ҳеч кимга айтолмайман. Бу касалликми? Ундан қандай қутулса бўлади?
Равил Исманов, сексопатолог:
– «Визионизм» деб аталадиган касаллик бор. Порнографик суратлар ва киноларни томоша қилиб, сўнг кўрган манзараларини ўйлаб юришади. Бу ёқимли бўлиб туюлади. Аянчлиси, шундан бошқа ҳеч нарса уларни қизиқтирмай қўяди. Визионизм бугунга келиб ўғил болаларнинг 33 фоизида, қизларнинг 18,5 фоизида учрайди. Мактуб эгасига маслаҳатимиз шундай: касаллик ривожланиб, кучли иштиёққа айланмасидан аввал ўзингизни уй юмушлари ёки дарслик топшириқлари билан чалғитинг. Кўпроқ табиат қўйнида сайр қилинг, зиёли дўстларингиз суҳбатларидан баҳраманд бўлинг. Тарихий филмларни кўриш ёки қизиқарли китобни ўқишингиз ҳам мумкин. Агар бу нарсаларнинг ҳеч бири сизга ёрдам бермаса, психолог шифокорга мурожаат этишингизга тўғри келади.
Манба: Avitsenna.uz