Вагинизм – аёлнинг эркакдан нафратланиши

Мен турмушга чиққунимга қадар эркак зотидан ўзимни четга олиб юрардим. Сабаби, онам ҳамиша «ўғил болалар жуда ёвуз, қўрқинчли, сен уларга қайрилиб ҳам қарама” дер эдилар. Шу сўзлар кичиклигимдан миямга сингиб қолгани учунми, никоҳ кечасида куёвни ўзимга яқинлаштирмадим. Сал қўл теккизса, дағдағ титрай бошлардим, аҳволимдан унинг ўзи ҳам қўрқиб кетарди. Ишонасизми, бу ҳол беш ойча давом этди, қовушолмадик. Ахийри эрим буни қайсидир шифокор танишига айтибди. Шундан сўнг сиримиз очилиб, мен анча вақт  психолог муолажаларини олдим. Онам менга нима учун шундай деганикин-а? Нега мен ҳам ўша гапга ёпишиб олдим? Турмушимиздаги тушунмовчиликларда кимнинг айби кўпроқ?

vaginizm holati

Равил Исманов, сексопатолог:

– Бу хол аслида вагинизм деб аталади. Яъни, баъзи бир оналар қизларини уятчан ва иболи қилиб тарбияламоқчи бўладилару, лекин кўпинча қош қўяман, деб кўз чиқарадилар. Натижада қизларда эркак зотига нафрат пайдо бўлади, қизлар вояга этгани сайин ўша нафрат янада кучаяверади. Мана шу нарса никоҳдан кейинги жинсий ҳаётни мушкуллаштиради. Бир воқеани айтай. Йигирма беш ёшли С. исмли қиз турмуш қурганига саккиз ой бўлсада, куёвни яқинига йўлатмаган. Отаси тез-тез ичиб уйга маст ҳолда келгани онаси билан доим жанжаллашгани боис қиз эркакларни ёмон кўриб қолган. Ҳатто турмушга чиқишга хоҳиши бўлмаган. Қариндошларининг қистови билан никоҳга розилик берган. Бироқ кечалари куёвга жон-жаҳди билан қаршилик қилган. Шу туфайли, қизнинг жинсий аъзолари, сон ва қорин девори мушаклари қисқариб кетган… Тиббий текширувда бу қизга «вагинизмнинг иккинчи босқичи” деб ташхис қўйилган. Демак, муҳтарама оналаримиз қизларни жинсий тарбия сирларидан аста-секин огоҳ этиб боришлари керак. Яъни ўз ҳаёсини сақлаган ҳолда эркак зотига ҳурмат ва меҳр билан қарашга ўрганганлари маъқул. Ана шунда кўнгил хираликлар юз бермайди.

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Related Posts
error: Saytdan ma\'lumot ko\'chirish mumkin emas.