Соғлом оила - соғлом келажак

Вагинал релаксация ёхуд аёлларда жинсий аъзо муаммоси

​Дардини очиқчасига айтишга ўрганган аёлнинг ҳам гапиролмайдиган ташвишлари бўлади. Айрим муаммолар борки, юзини ёстиққа босиб, унсиз йиғлашга мажбур этади. Бу вазиятда ёлғиз сирдоши — эри ҳам уни тушунишга қодир эмас. Ҳал этилмаган чигал масала эса бора-бора катталашиб, оила мустаҳкамлигига дарз кетказиши мумкин. Бугун ана шу вазиятнинг олдини олиш учун сирдошингизга айланмоқчимиз. Ва муаммонинг чорасини излашга ҳаракат қиламиз.

жинсий аъзо, Қин

«Айтсам тилим, айтмасам…»

Қин деворларининг чўзилувчанлиги, мушаклар тонусининг сусайиши ҳамда тарангликни йўқолиши жинсий яқинлик даврида бир қанча ёқимсиз ҳолатларни юзага келтиради. Аёлда вагинал релаксация ташхиси мавжуд бўлганда, олат қин деворлари билан ишқаланмайди, жинсий яқинликнинг сифати бузилади, натижада эркак ҳам, аёл ҳам қониқиш ҳис қилмайди. Оқибатда ҳар иккисида ҳам асабийлик кузатилади. Қин девоaрларида очиқ жой қолиб кетганидан қовушиш вақтида турли хил (қарсакка ўхшаш) овозлар эшитилади, бу эса ўз навбатида эркакка ҳам, аёлга ҳам ёқимсиздир. Бундай ноқулайликлар мунтазам кузатилаверса, рафиқаси билан яқинлик қилишдан бутунлай бош тортиши ҳам мумкин.

Афсуски, хасталик кенг тарқалган…

Қин деворларининг табиий кенгайиши туғруқдан кейин содир бўлади. Тўғри, туғруқдан 8-10 ҳафта ўтиб, қин аввалги таранглиги ва чўзилувчанлигини тиклайди, аммо олдингидан кўра бироз каттароқ ҳажмда бўлишини инкор этиб бўлмайди. ҳар бир организм индивидуал эканлигини ҳисобга олсак, айрим ҳолларда қин ўз ҳолатига қайтади.

Шунингдек, табиий қариш жараёни ҳамда организмда эстроген гормони миқдорининг кескин пасайиши ҳам жинсий аъзолар ҳолатига таъсир кўрсатади. Илмий тадқиқотларга кўра, турли ташқи таъсирлар оқибатида замонавий аёлларнинг гормонал ҳолат ўзгариши 37-40 ёшларда бошланар экан, аслида эса бу жараён менопаузадан кейин юз бериши лозим. Бундан ташқари, тери ва мушаклардаги коллаген сифати ва миқдорининг тез пасайиши оқибатида ҳам қин деворлари шалвираб ҳамда бўшашиб қолади. Бу ўзгаришларни гинекологик текширув вақтида аниқлаб бўлмайди. Ташхисни бемор ўзида ҳис этган ўзгаришлар ва жинсий яқинлик вақтидаги ҳолатларга кўра асослаш мумкин.

Ҳамма нарсанинг чораси бор!

Ушбу хасталикни даволашнинг бир қанча усуллари мавжуд бўлиб, улар орасидаги энг оддий ва арзони жинсий мушакларнинг Кегель машқидир.

Уни мунтазам бажариб, мушаклар таранглигини ўз ҳолатига қайтариш имкони бор. Бироқ бунинг учун камида 2 ой машқ қилиш керак. Ҳожатхонага кичик бўшалишга кирилганда ярим бўшалиш юз берган заҳоти пешоб чиқаришни тўхтатиш лозим. Ана шу вақтда думғаза мушаги таранглашиб, пешобни тўхтатади. Аввалига танаффус 2-3 сониядан ошмасин, аста-секинлик билан вақт оралиғини ошириб бориш керак. Машқларни кунига 300 маротаба бажарган маъқул. Кейинчалик эса ҳожатхонага кирмай ҳам мушакарни ишлатишни ўрганиб оласиз. Асосийси, мақсадга эришгач, машқни тўхтатманг! Негаки, мушаклар доимий ҳаракатга муҳтож, акс ҳолда яна  заифлашиб, бўшашиб қолади.

Кегел машқларини бачариш ҳақидаги мақоламиз тайёрланоқда. Уни сайтимизда яқин кунларда эълон қиламиз. Кегел машқларини бачариш ҳақидаги мақоламиз тайёрланоқда. Уни сайтимизда яқин кунларда эълон қиламиз. Ҳозирча «Кегел машқларининг фойдали жиҳатлари» ҳақида МАНА БУ ЕРДАН маълумот ўқишингиз мумкин

Маҳаллий қўллаш учун спрей, крем ва шамча кўринишидаги дори воситалар ҳам бор, улар қин деворидаги тўқималарнинг таранглашуви ва қисқаришига сабаб бўлади. Фақат уларнинг таъсири кўпи билан бир соатлик бўлиб, жинсий яқинликдан аввал қўллаш тавсия этилади. «Муамони бутунлай бартараф этаман!» деган аёллар учун  эса жарроҳлик аралашувини таклиф этишдан ўзга чора йўқ. Унда қин деворларидаги ортиқча тери олиб ташланиб, қин канали торайтирилади. Жарроҳликнинг одатий ҳамда лазерли тури мавжуд, қайси бирига мурожаат этишни эса шифокор маслаҳат беради.

Муаммо шу қадар долзарбми?

Гап жамиятнинг илк бўғини — оиланинг мустаҳкамлиги ҳақида борар экан, уни муҳим масала деб ҳисобламаслик хато бўлади. Тан оламизми-йўқми, табиат бизни шундай яратган! Ётоқхонадаги ҳаёт эр-хотинни бир тану жондек бирлаштиради, ўртадаги муҳаббатини янада алангалатади. Жуфтликлар орасида жинсий ҳаётни четга суриб қўйганларни топса бўлади, бироқ уларнинг турмушларини тўкис деб бўлармикан? Инсонларни мажбурият эмас, балки меҳр боғлаб тургани яхши-ку?!

Ўхшаш мақола: Туғруқдан кейин жинсий йўллар кенгайиши табиий ҳолатми?

Мутахассис: Моҳира СОДИҚОВА, акушер-гинеколог.
Журналист: Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА.
Манба: «Суғдиёна» газетаси.