Ўғил ҳомиланинг тушиши нимага боғлиқ?

– Иккита қизим бор. Аёлим яна 3 марта ҳомиладорлик даврини бошдан кечирди. Бу пайтда у ультратовуш текширувидан ўтганида ҳомиланинг ўғил бола жинсига мансублигини айтишганди. Лекин уччаласи ҳам туғилмай, она қорнида нобуд бўлди.
Нима учундир аёлим қиз болага ҳомиладор бўлса туғилади, лекин ўғил бўлса туғилмаяпти. Ўғил ҳомиланинг тушиши ёки нобуд бўлишига сабаб нима? Ёки аёл ўғил болага ҳомиладорлик даврида кўпроқ эътибор бериши керакми?

Ўғил ҳомиланинг тушиши
Foto: GettyImages

Дилмурод ЭРГАШEВ, репродуктолог:

– Аёл қиз болага ҳомиладор бўладими ёки ўғил болага, бундан қатъий назар, бу даврда ўзига жуда яхши эътибор бериши керак. Тўғри, баъзи оилаларда сиз айтган ҳолат, ўғил ҳомиланинг тушиши ёки нобуд бўлиши кузатилади. Гап шундаки, эркак кишидаги жинсий Й хромосомада қандайдир нуқсон бўлса ҳам, аёл ўғил болага ҳомиладор бўлиши мумкин. Бироқ ўғил бола жинсли эмбрион қайсидир муддатга етиб борганда ривожланишдан тўхтайди. Аниқроқ қилиб, айтганда, у она қорнида нобуд бўлади.

Бундай муаммо мавжуд бўлганда, аёл қиз болага ҳомиладор бўлса, у дунёга келаверади. Аммо ҳомила ультратовуш текширувда ўғил бола экани аниқланган бўлса дунё юзини кўрмайди.

Афсуски, ҳаётда шундай эркаклар борки, улар ўғил кўриш истагида, ҳаттоки бир неча марта уйланишади. Лекин муаммо бу билан ҳал бўлмайди. Чунки бу муаммо, асосан, эркак кишига боғлиқ масала.

Тўғри, баъзи эркаклар қайта уйланганда, ҳақиқатан ҳам ўғил фарзанд кўришган. Лекин айнан шу мақсадда бошқа аёлга уйланиш шартмикан?! Чунки бу жуда камдан-кам ҳолатда рўй беради.

Шу ўринда айтиш керакки, ўғил ҳам, қиз ҳам яратганнинг сизга берган улуғ неъмати. Кўпчилик «наслимни ўғлим давом эттиради», «қариганимда боқади» ёки шунга ўхшаш ниятлар қилиб, ўғил туғилишини чин дилдан исташади. Аммо келажакда ўғилдан буюрадими ёки қиздан буни вақт кўрсатади.

Сперматозоидларнинг ярми ўғил, ярми эса қиз бола ҳомилани вужудга келтиришга қодир бўлади. Шундай экан, уни танлашнинг ўзи нотўғри.

Муҳими, ҳар бир нарсада ҳикмат борлигини унутмаслик керак. Аёлингизда бежизга бу ҳолат такрорланмаяпти. Сиз истаган ўғил ҳомиланинг туғилмасидан аввал нобуд бўлишида ҳам ҳикмат бўлса, ажаб эмас.

Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, баъзида маълум омиллар ҳам ҳомиланинг муддатига етмай нобуд бўлишига сабаб бўлади. Шундай экан, аёлингизни, албатта, шифокор кўригига олиб боринг.

Эксперт: Дилмурод Эргашев, репродуктолог.
Манба: “Шифо-инфо” газетаси.

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

1 comment
  1. Men homilador bo‘ldim faqat uni 3 oyligida suv yigilgani uchun tushirishga majbur bo‘ldik. Ollohimga shukr yana homilador bo‘ldim lekin 4oyligida o‘zi tushib qoldi tirik edi kindikni kesmaguncha.ikkisi ham o‘g‘il homila edi hozirda farzandm yoq.buni sababi nimada deb o‘ylaysiz?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Related Posts
error: Saytdan ma\'lumot ko\'chirish mumkin emas.