Ушбу саволга жавоб беришдан олдин Полшалик профессор Михалина Вислоцкаянинг китобидан бир иқтибос келтириб ўтишни лозим топдик: “Мозийда ўзининг ҳаёти жараёнида 5-6 нафар хотинининг “бошига етган” эркаклар бот-бот учрар эди. Бундай садизмга мойил “ҳирс атлетлари” рафиқаларининг ўлими асосан туғруқ ёки ҳомила тушгандан сўнг рўй берарди. Чунки бундай эркаклар фаҳмларидаги ноқислик боис, айнан туғруқ олдидан ва туғруқдан сўнг фаол жинсий муносабатда бўлишни асло канда қилишмасди. Натижада, жинсий аъзоларнинг оғир шикастланиши, кескин қон кетиши ва қоннинг юқумли манба билан заҳарланиши рўй бериб, бечора аёллар ҳалокатга юз тутар эдилар.”
Юқоридаги иқтибосни бежиз келтирмадик, зеро, ҳомиладорликнинг охирги муддатлари ва туғруқдан кейинги давр ўта хавфли ҳисобланади.
Туғруқдан кейинги давр “чилла” (маъноси қирқ кун) ёки “нифос” деб юритилиши ҳам бежиз эмас. Чилла даврида бачадон бўйни очиқ ҳолатдан аста-секин ёпиқ ҳолатга ўтиб боради. Бу муддат тиб олимлари фикрича, олти ҳафтани ташкил этади. Бу муддатда организмнинг ҳамма тизимларида тикланиш жараёни рўй беради. Шунингдек, жинсий аъзолардаги шикастлар, ёриқлар тузалиб, қон кетиши тўхтайди. Табиийки, бу муддат ичида, жинсий яқинликда бўлиш кўплаб кўнгилсизликларга, жумладан, жинсий аъзоларнинг оғир яллиғланиш хасталикларига, қон кетишига олиб келади. Демак, нифос яъни чилла пайти жинсий муносабатда бўлиш қатъий таъқиқланади.
Агар чилла муддатидан сўнг аёл жинсий аъзоларида қон кетиши барҳам топмаса, даставвал бу ҳолатга сабабчи бўлган касалликни даволаш, сўнг жинсий ҳаёт кечириш тавсия этилади.
Унутмаслик лозимки, туғруқдан кейин нохушликлар рўй бермаслиги биринчи галда эр-хотиннинг ўзига боғлиқ.
Манба: Tib.uz
Янги очилган dnk.uz сайти менга ёқди. Бу сайт админларига омад тилайман. Жуда кўп зарурий маълумотлар бор экан.
Мақола учун раҳмат.
Avvalom bor assolomu aleykum. Man sizlardan bir narsa so’ramoqchi edim. Man hozir grija kasaliga yuliqdim lekin operasiya bolganim yoq. Operasiya bolmoq shartmi? Agarda operasiya bolmasam biror nima roy berishi mumkinmi iltimos yordam bersangiz
Бизнингча, умуртқа грижасини назарда тутяпсиз.
Агар ҳолат операцияни талаб қилса, демак жарроҳлик зарур.
Операция муваффақиятли ўтса, жинсий жиҳатдан муаммо юзага келмайди.
Лекин операциядан сўнг жинсий алоқадан бироз муддат сақланишингиз зарур. Бу муддатни белгилаш албатта даволовчи врачингиз билан маслаҳатлашган равишда амалга оширилади. Яъни сизнинг ҳолатингиздан келиб чиқиб тегишлича маслаҳат беради.
Yo’q, umurtga grijasini nazarda tutmadim. Bitta tuhum balandga chiqib ketgan endi operatsiya bo’lmasam mandan farzand bo’ladimi, iltimos yordam bersayiz.
Операция муваффақиятли ўтса, репродуктив ҳаётга жиддий таъсир кўрсатмайди. Яна бир бор андролог шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Raxmat sizga
Assalomu alaykum hurmatli adminlar. Iltimos menga genekologning rasmiy raqamini beringlar yoki maslahat berilar. Yaqinda turmushga chiqdim. Kuyovim bilan birinchi kecha qushilganimizda menda hech qanaqa og’riq bo’lmadi va qon ham kelmadi. Nim sababdanligini umuman tushunmadim. Noto’g’ri uylashlaringiz mumkin. Lekin, bu noo’rin. Shunaqa bo’lishiyam mumkinmi va nima uchun? Yaxshiyamki turmush o’rtog’im tushunuvchan va fikrlashi keng inson. U kishi menga ishonishini va shoshib , noto’g’ri qaror chiqarib turmushimiz buzilmasligini aytdi. Iltimos , maslahat beringlar.
Сиздаги ҳолат, илк жинсий алоқада бокиралик пардаси йиртилмаслиги баъзида кузатилиб туради. Ҳаттоки, тиббий амалиётларда парда қолдиқлари туғиш вақтидагина тугал тушиб кетган ҳолатлар ҳам кузатилган, яъни шу вақтга қадар ҳам сақланган. Қизлик пардаси шакл ва ҳажм жиҳатдан турли хиллигини ҳисобга олинса, бокиралик пардаси илк алоқада йиртилмаслиги ҳам мумкин.
Агар куёв-келин ўртасида ўзаро муожара келиб чиқса, аввало гинекологга мурожаат қилиш керак. Ва шифокор барчасига аниқлик киритади.
Сизга сайтимизда эълон қилинган «Қизлик (бокиралик) пардаси» номли мақоламизни ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз. http://dnk.uz/kizlik-pardasi/
Kuyovim Sud tibbiy ekspertizadan utishimni tavsiya qilyapti. buning uchun qanday hujjatlar kerak va ota onaning roziligi muhimmi? tibbiy ekspertiza hammasini tugri aytib beroladimi? Axir tuyimizga salkam 6 oy buldi. 25 haftalik homilam ham bor.?
Республика суд-тиббий экспертиза бош бюросига мурожаат қилиб, маълумот олишингиз мумкин. Бюронинг телефон рақами +99871 2508720; 2508390; 2508570
Ассалому алайкум ешим 43да йугон ичак раки аломатлари хакида малумот берсангиз.Онам шу касал бн оламдан утти кана боганини билме колдик охирида билишди шифокорлар кеч болганди унда.узмни хам киндигим атрофи огрияпти ичим катади дори ичиб юраман насл кувидими бу касал олдиндан рахмат жавоб учун
Йўғон ичак раки ичаклардаги сурункали яллиғланишлар ва хавфсиз ўсмалар ўз вақтида даволанмаганлиги оқибатида келиб чиқади.
Йўғон ичак ракининг илк аломатлари ичакдан қон оқиши, ич келишининг бузилиши, қорин оғриши ва сохта хожат қисташи билан ифодаланади. Беморларнинг баъзилари ичагидан қип-қизил қон оқади, бу орқа чиқарув тешиги ва тўғри ичак ракининг белгисидир.
Агар ўсма чамбар ичакнинг чап ярмида жолашса ичакдан оққан қон ранги тўқ қизил тусда бўлади ва ахлатга аралашган ҳолда кўринади. Чамбар ичакнинг ўнг ярмидаги саратонда эса қон яширин тарза оқади, яъни ахлатдаги қон кўзга ташланмай, фақат махсус текширув пайтидагина аниқланади. Беморнинг бир неча кунлар (баъзан ҳафталар) давомида ичи келмаслиги ва қорин соҳасида оғриқ бўлиши чамбар ичакнинг чап ярми ва тўғри ичак саратони учун хос белгилардир.
Баъзан ич кетиши билан қабзият алмашинади, оз миқдорда бўтқасимон ва суюқ нажас ажралади, гоҳо бадбўй ел чиқиб ахлат худди қўй қумалоғи шаклида бўлади. Шунингдек беморларда ич юришиши қийинлашади, улар хожатга борганларида охиригача бўшанмаганликларини сезадилар, кўпинча сохта ич қисташидан безовталанишади. Бундай ҳолатлар давомий бўлганда бемор албатта проктолог маслаҳатига бориши керак. Касалликни аниқлаш учун аввало ултратовуш (УТТ) текширувидан ўтказилади. Мабодо ўсма ривожланиб кетган бўлса компютер томография ва ядро магнитли резонанс томография ўтказиш талаб этилади.
Касалликка бўлган мойиллик наслдан-наслга ўтиши мумкин. Шу сабабдан ҳам сизга маслаҳатимиз шифокор практолог ёки гастроэнтеролог қабулига боринг. Текширувдан ўтинг. Агар қандайдир муаммолар бўлса, даволанишни кечиктирмай бошлаш лозим.
Агар сизда юқоридаги белгилар кузатилмаётган бўлса ҳам бепарво бўлманг, чунки соҳадаги оғриқ йўғон ичак ракига сабаб бўлувчи касалликлардан далолат бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам текширувдан ўтишингиз лозим.
Savol:Yoshim 31 da.birinchi farzandimga xomiladorman.xomilam 31 xaftalik.menga gnekolog o’zing tug’olmasliging mumkin kesarcha kesishga tayyorlan deyapti.bunga sabab faqat yoshim kattaligi.xomiladorlik vaqtida jiddiy kasalliklarga chalinmadim.tabiiy tug’ruqdan umid qilsam bo’ladimi?Javob uchun avvaldan raxmat
JSST tomonidan belgilangan kesarcha kesish uchun eng asosiy ko‘rsatmalar quyidagilardan iborat:
— onaning ko‘zi bilan bog‘liq muammolari bo‘lsa, ya’ni ko‘rishi yomonlashsa;
— qandli diabetning o‘tkir bosqichi yoki ona va bolaning rezus-faktori(qon) bir-biriga to‘g‘ri kelmasa;
— yurak qon-tomir va buyrak kasalliklarining o‘tkir ko‘rinishlarida;
— chanoqning o‘ta torligida;
— onada tanosil kasalliklari aniqlanib, tug‘ilish jarayonida bolaga yuqadigan bo‘lsa;
— OIV/ OITS (orttirilgan immunitet tanqisligi sindromi) aniqlansa;
— homiladorlikning so‘ngida boshqorong‘ilik kuchaysa;
— bachadon va tug‘ruq yo‘llari u qadar rivojlanmagan bo‘lsa;
— bachadonda oldingi jarrohlik amaliyotidan chandiqlar bo‘lsa;
— homilaning noto‘g‘ri (qiya, ko‘ndalang) joylashuvi yoki yo‘ldoshning qinni to‘sib qo‘yish holati aniqlansa;
— Ayolning homiladorligi 9 oydan o‘tib ketsa va hokazo.
Shuningdek, onaning yoki homilaning holatiga qarab, shoshilinch kesar kesish amaliyotlari ham o‘tkazilishi mumkin.
Shuningdek, onaning yoki homilaning holatiga qarab, shoshilinch kesar kesish amaliyotlari ham o‘tkazilishi mumkin. Faqatgina yoshning kattaligi kesarcha kesish uchun ko‘rsatma bo‘la olmaydi. Shuning uchun ginekolog bilan qayta maslahatlashib ko‘ring, balki sizga aytilmagan sabablar ham bo‘lishi mumkin.
Ассалому алекум,мен якинда уйланганман,тойимиздан кегинги биринчи якинлигимизда ае»лимдан жудахам билинмас даражада пушти рангдаги суюклик келди бундан мени конглим толмади,тушунча беринглар илтимос,билинмас даражада кам келиши мумкинми?конгахам охшамиди ранги пуштисимон жудахам конглим г’аш
Биринчи алоқада кучли ҳаяжон, руҳий таъсирланиш юзага келганлиги учун соҳадаги қон томирларнинг кучли қисқариши кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, ажралманинг миқдори қизлик пардасининг қай даражада қон билан таминланганлигига, аёлнинг жисмоний ҳолатига, умумий саломатлигига, аёлнинг жинсий аъзолар гигиенасига қай даражада амал қилишига ва жуда кўплаб омилларга боғлиқ бўлган ҳолатдир.
Маълумот учун ўқишингизни тавсия этамиз: http://dnk.uz/kizlik-pardasi/
Salom,meni 3 yashar qizim bor, endi tugmoqchiman,faqat homilador bolmayapman, kokragimda sut bor oz miqdorda. Bu homilador bolishga qay darajada tosqinlik qiladi. Qizimda bunday muammo bolmagandi, toydan song darrov homiador bolgandim. Bu haqda ma’lumot bersangiz.
assalomu alaykum menda sperma juda tez keladi bu kasallik emasmi narmal xolati qanda boladi iltimos yordam bering
Sizga, ushbu maqolani o’qib chiqishingizni tavsiya etamiz: http://avitsenna.uz/jinsiy-aloqa-erta-boshalish/