Соғлом оила - соғлом келажак

Туғруқдан кейин қоринни йўқотиш усуллари

Ҳомиладорликда гормонал ўзгаришлар туфайли қорин ва белда ортиқча ёғ тўпланиши кузатилади. Туғруқдан кейин ундан халос бўлиш учун эса ёш оналардан бироз ҳаракат ва қунт талаб этилади. Чунки бу муаммони парҳез, дори воситалари ёки «сеҳрли» ўтлар ёрдамида ҳал этишга уринганлар чақалоққа зиён етказишлари ҳеч гапмас. Келинг, ёш оналар бу катта муаммосига бирга ечим излаймиз!

қоринни йўқотиш усуллари

Қоринни уқалаш

Туғруқдан кейин ҳам қоматим расо бўлиб қолсин, деган аёл қоринни мунтазам уқалаши зарур. Демак, турган ҳолатда кафтнинг ён томони билан қоринга енгил зарбда уриш лозим. Бунда қўллар кетма-кет ҳаракатланиши жуда муҳим.

Машқни бўш қолганингизда беш дақиқа давомида кунига бир неча марта такрорлаб турсангиз, ҳаш-паш дегунча ортиқча «муаммо»дан қутуласиз. Бундан ташқари, сув буғида бироз эритилган асал ёрдамида қоринни соат мили йўналишида уқалаш туғруқдан кейин қоринни йўқотиш амалиётида жуда фойдалидир.

Ўраш

150-200 гр. косметологияда фойдаланиладиган кўк тупроққа илиқ сув солиб бўтқа ҳолига келгунча аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма қорин соҳасига суртилиб, бир соатга ёпишқоқ селофан билан ўраб қўйилади. Сўнг ювиб, терига юмшатувчи крем суртиб қўйиш лозим. Муолажадан икки соат аввал ва ундан икки соат кейин егулик тановул қилиш тавсия этилмайди. Уни кунора 10-15 марта бажариш яхши самара беради. Бироқ онкологик, буйрак, қандли диабет, юрак хасталикларида муолажа тавсия этилмайди.

Нафас машқи

Тонгда оч қоринга 1 стакан илиқ сув ичиб, сўнг стулга ўтиринг. Умуртқани ростлаб, 5-10 дақиқа қорин билан нафас олинг. Бу машқ нафақат ортиқча ёғлардан, балки туғруқдан кейинги қорин дам бўлишидан ҳам халос этади. 

Қоринни йўқотиш учун бандажлар

Туғруқдан кейин фойдаланишга мўлжалланган махсус бандажлар қориннинг бўшашган мушакларини аввалги ҳолига қайтаришга ёрдам беради. Шифокор маслаҳатига кўра, туғруқдан сўнг биринчи кундан бошлаб, кунига 10 соатдан 2 ой мобайнида фойдаланиш лозим. Ҳа, айтгандек, бундай бандажларни чалқанча ётган ҳолда кийиш самаралироқ ҳисобланади. Улардан фойдаланмаган вақтда эса қоринни тортиб юриш мақсадга мувофиқ.

ЎҚИНГ:   Келинчакнинг бокира эмаслиги шубҳа қилинса, момоларимиз қандай йўл тутишган?

Жисмоний машқлар

Туғруқдан кейин қоринни йўқотиш усуллари

Ёдингизда бўлсин, туғруқдан 6-8 ҳафта ўтгачгина, жисмоний машқларни бажаришга рухсат этилади.

1

Чалқанча ётиб, елка ва оёқни имкон қадар юқорига кўтариш лозим. 15 сониядан кейин қоринга ўгирилиб, яна 15 сония шу ҳолда турилади. Машқни 7-10 марта бажариш лозим.

2

Чалқанча ётиб, қўлларни ёнга қўйилади. Сўнг тиззаларни букиб, товонлар бир-бирига теккизилади. Энди оёқни имкон қадар юқорига кўтариш керак. Машқни 15-25 марта бажаргач, енгил тин олсангиз бўлади.

Бундан ташқари, қуйидаги машқларни мунтазам бажариб борсангиз, қорин мушакларини чиниқтириб, таранглашишига эришишингиз мумкин. 

Ён тарафингиз билан ётинг. Аввал ўнг, сўнг чап оёқни юқорига кўтариб, қайчи машқини бажаринг. Бу машқ бўксадан қорин мушакларига зўриқиш тушишини таъминлайди.

Кўкрак билан ётинг. Нафас олганда қорин мушакларини ичкарига тортинг. Нафас чиқарганда бўшатинг. Машқни 6-8 марта бажарасиз.

Ён тарафингиз билан ётинг. Бош салгина кўтарилган, оёқ тиззасини букиб, олдинга ҳаракатлантиринг.

Оёқ тиззаси ва қўл кафтига тиранганча машқ гиламчасига жойлашинг. Саноқ бошида чап қўл ва ўнг оёқни юқорига кўтариб, туширинг. Машқни ўнг қўл ва чап оёқ билан ҳам бажарасиз. Такрорийлиги 8 марта.

Деворга суянинг. Ўтириб-туриш машқини бажаринг. 8 марта.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Туғруқдан кейин белим тез-тез оғрияпти, нима қилай?

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Фойдали маслаҳатлар » Туғруқдан кейин қоринни йўқотиш усуллари

loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.