Иккинчи фарзандимни туққанимдан кейин оёқ-қўлларим шишиб кетиб, ҳаракатланишга қийналиб қолдим. Бир танишим сийдик ҳайдовчи дори воситаларини тавсия қилди. Аммо синаб кўришга иккиланаяпман…
Муяссар НАЗИРОВА, акушер-гинеколог:
Туғруқдан сўнг баъзи аёлларда қўл ва оёқ шиши кузатилади. Аммо бундай шишлар ҳар доим ҳам буйрак билан боғлиқ бўлавермайди. Масалан, юрак фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар содир бўлса ҳам кечга бориб оёқлар шиша бошлайди. Буйрак билан боғлиқ муаммоларда эса эрталаб кўз атрофида шиш кузатилади. Сийдик ҳайдовчи дори ёки дамламаларни қабул қилишдан аввал танангиздаги шишлар нимадан эканлигини аниқлаш зарур. Бунинг учун шифокор кўригидан ўтиш зарар қилмайди.
Тавсия: сийдик ҳайдовчи дамламаларни мунтазам ва тартибсиз ичиш организмдаги минерал тузларнинг ювилиб кетишига олиб келиши мумкин. Қолаверса, лоҳаслик ва юрак зўриқиши ҳам кузатилади. Яхшиси, шифокор билан маслаҳатлашиб, сўнг пешоб ҳайдовчи препарат ёки дамламаларни ичинг.