Туғуруқдан кейин қачондан жинсий ҳаётни бошлаш мумкин?
Туғуруқдан кейин аёл жинсий ҳаётга жисмонан тайёр бўлгунича, яъни қин тўлиқ «ўзига келгунича» жинсий яқинликдан сақланиш талаб этилади. Одатда бунга бир ярим-икки ой ёки ундан кўпроқ вақт керак бўлади. Шуни ҳам инобатга олиш лозимки, аксарият аёлларда туғуруқдан кейин жинсий мойиллик сусаяди ва у гўдак дунёга келганидан қарийб 3-6 ой ўтгач «асл ҳолига» қайтади.
Туғуруқхонадан уйга рухсат бераётиб, шифокор ёш оналарга муайян тавсиялар билан бир қаторда камида 6 ҳафта давомида жинсий яқинликдан сақланиш лозимлигини уқтиради. Туғуруқдан кейин 6-ҳафта охирига бориб, бачадон илгариги ўлчамига қайтади ва унинг шиллиқ қавати тўлиқ тикланади. Шунинг учун бачадон яллиғланиши ва бошқа асоратларнинг олдини олиш учун ҳам жинсий яқинликдан сақланиш талаб этилади.
Муборак ПИРИМҚУЛОВА, акушер-гинеколог.
Titan gel haqida ma’lumot bersangiz?