Соғлом оила - соғлом келажак

Туғруқдан кейин белим тез-тез оғрияпти, нима қилай?

Туғруқхонадан чиққанимга уч ҳафта бўлаяпти. Белимдаги оғриқ тез-тез безовта қилаётганидан ташвишдаман. Баъзан сийдик ажралишида ачишиш ҳам сезилади. Аввалроқ пиелонефрит билан оғриб, даволанган эдим. Қандай тавсия берасизлар?

pielonefrit

Муяссар НАЗИРОВА, акушер-гинеколог:

Янги туққан аёл организмида иммунитет сусайиши кўп учрайдиган ҳодиса. Энг ёмони, бундай пайтда сурункали касалликлар қўзғалиши учун қулай имконият юзага келади. Агар сизда аввалдан пиелонефрит касаллиги бор бўлиб, тўлиқ даволанмаган бўлсангиз, туғруқдан сўнг организмнинг бўшашганлиги ҳисобидан хасталик қайта хуруж қилаётган бўлиши мумкин. Пиелонефрит — буйрак ва буйрак жоми яллиғланиши касаллигида тана ҳароратининг кўтарилиши, қўл ва оёқларда увишиш ва белда оғриқ туриши билан кузатилади. Яллиғланиш қайси тарафда кўпроқ бўлса, ўша томон нисбатан қаттиқроқ оғрийди.

Тавсия: кўпинча, янги туққан аёллар сурункали касалликлар хуруж қилиши мумкинлигини унутиб, оғриқсизлантирувчи муолажалар билангина кифояланишади. Бу эса касалликни даволамай, бироз тинчлантиради, холос. Белдаги оғриқ тезлашса ва зўрайса, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда таҳлил намуналарини топшириб, зарур муолажаларни олинг.

Ўқишга тавсия этамиз: Туғруқдан кейин оёқ-қўллар шишиши буйрак фаолияти бузилишиданми?

ЎҚИНГ:   Ҳомиладорликда бел оғриши хавфли эмасми?

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Гинекология » Туғруқдан кейин белим тез-тез оғрияпти, нима қилай?

Изоҳлар

  1. Mot

    Salom

Comments are now closed.