Соғлом оила - соғлом келажак

Туғруқ жараёни: тўлғоқ бошланиши ва туғиш белгилари

Ҳомиладор аёлга туғиш жараёни бошланишини аниқлаб олиш осон бўлмайди, лекин тез кунларда фарзанднинг дунёга келишини билдирувчи белгилар ҳам бор.

Ҳомиладорликнинг сўнги ҳафталарида аёллар сабрсизлик билан фарзанди дунёга келишини кутишади ва «Қачон болакай туғилади ?» деган саволни кўп беришади.

Ҳомиладорликнинг сўнгги ҳафталари

Фарзанднинг дунёга келиш кунини олдиндан аниқ айтиб бериш қийин, баъзида ҳомиладорликнинг 3840 ҳатто 42-ҳафталарида ҳам туғруқ жараёни бошланиши мумкин. Агар аёл ўз организмидаги ўзгаришларга диққат билан эътибор қаратса, фарзанд дунёга келиш белгиларини сезиб олади.

Бола дунёга келиш куни яқинлашган сари аёлнинг эмоционал ҳолати ҳам ўзгарувчан бўлиб қолади: баъзилар қўзғалувчан бўлиб қолишса, баъзилар эса туғиш олдидан ўзларини ҳотиржам сезадилар.

Кўпчилик аёлларда кўзёрар куни яқинлашиши олдидан «уй инстинкти» деган тушунча пайдо бўлади. Ҳомиладор аёл хонадонда янги оила аъзоси дунёга келишига тайёргарлик кўра бошлайди: хоналарни тозалайди, ювади, нарсаларни йиғиштиради. Аммо аёл ўз кучини ортиқча сарфламаслиги лозим, чунки унинг энергияси унга туғиш жараёнида керак бўлади.

Тўлғоқ бошланиш белгилари

Етилган ҳомила деб 38 ҳафтагача давом этган ҳомилага айтилади — аёл организми туғиш жараёнига тайёрлана бошлайди. Аёл қонида ҳомилани ушлаб турувчи гормонлар консентрацияси пасайиб, туғишни стимулловчи гормонлар миқдори ортади.

Туғиш жараёни махсус гормонлар консентрацияси максимал даражага етганда бошланади.

Туғиш жараёни

Албатта, гормонал ўзгариш организмнинг жисмоний ва психологик ҳолатига таъсир қилади. Туғиш жараёнининг белгилари бир неча бўлишига қарамай, уларнинг барчасини аёллар ўзларида сезавермайдилар. Айрим белгилар юзага чиқишининг ўзигина туғиш жараёни бошланиши яқинлашганидан далолат беради.

Туғиш куни яқинлашгани сари ҳомила боши чаноқ ҳалқасига кириб бораверади, бунинг натижасида ҳомиладор аёлнинг қорни «пастга» тушади. Кўпчилик аёллар нафас олишнинг енгиллашгани, жиғилдон қайнашлар йўқолганлиги, гинеколог-акушерлар эса бачадон тубининг пастроққа тушганини қайд этишади. Болакайнинг боши чаноқ ҳалқасига тушиши туғишдан 2 ҳафта олдин ёки туғиш жараёни бошланишида кузатилади.

Туғишдан аввал аёллар кўп маротаба ёлғон қисқаришларни (тўлғоқ) ҳис қилади. Шундай йўл билан организм туғишга тайёрланиб боради. Туғишдан олдин аёл организмида суюқлик ушланиб туриши камаяди, шишлар йўқолади, тана вазни бироз пасаяди.

Бундан ташқари организмда нажаснинг суюқ келиши ҳам юзага келади. Биринчи бор ва аввал туғган аёлларда туғиш олди белгилари, кўнгил айнаши, қайт қилиш, диарея пайдо бўлади. Пешоб ажратиш сони ҳам ортади, шу йўл билан организм заҳарли моддалардан ўзини тозалайди ва туғиш жараёнига тайёрланади. Бу белгилар тўлғоқ вақтида ҳам, ҳатто бачадон бўйни очилганда ҳам сақланиб қолиши мумкин.

Баъзи аёллар бел сохасида оғриқлар сезишади, баъзилар эса бола тана массасининг қорин пастки сохасига тушганлигини ҳис қилишади. Қўшимча равишда бўлажак аёллар туғиш олдидан ўз болакайларининг кам ҳаракат бўлиб қолганини сезадилар, чунки туғилажак бола катталашган сари бачадон ичида ҳаракати чекланиб қолади. Бу ҳолат туғишга бир неча кунлар қолганда бошланади.

Биринчи марта туғаётган аёллар туғиш олдидан одатда тўлғоқни (бачадон сиқиши) унча кўп сезавермайдилар, кун давомида уларни сезиш кучайиб боради. Бундай ҳолларда сабр билан тўлғоқнинг доимий бўлишигача кутиш керак.

Кўпчилик аёллар уй шароитида ҳотиржам бўлиш тўлғоқнинг енгил ўтиши, туғиш жараёнининг тез ва осон кечишини таъминлашини айтишган. Уй шароитида фақатгина биринчи бор туғаётган аёллар, ҳомила суви келмагандагина қолишлари мумкин, лекин аввал туғганлар уй шароитида узоқ вақт қолишлари мумкин эмас, чунки уларда туғиш қисқа муддатда бошланиб қолиши мумкин.

Биринчи тўлғоқ сезилгандан кейин аёлларга бироз таммади қилиб олиш тавсия қилинади. Чунки энергия талаб қилувчи туғиш жараёнига аёл организми тайёр бўлиши керак.

Ҳар 10-15 дақиқада такрорланувчи ва 1 дақиқадан узоқ давом этувчи тўлғоқлар энг аниқ туғиш жараёнининг белгиси ҳисобланади. Агар аёллар шундай белгини сезишса дарҳол туғуруқхонага боришлари шарт.

Илк бор туғаётган аёллар туғиш белгисини ёлғон тўлғоқлар билан боғлайдилар. Бундай тўлғоқлар оғриқли, лекин маълум вақт ўтгач ўтиб кетадиган бўлади. Бундай «машқ» организм учун жуда фойдали, чунки ёлғон тўлғоқ туфайли бачадон бўйни аниқ вақтида очилиши учун тайёрланади.

Туғиш бошланганлигининг аниқ белгилари

Бутун ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни ёпиқ ва махсус шиллиқ билан тўлган бўлади. Бу болакайни турли хил инфекциялардан ҳимоя қилиб туради. Шиллиқ қопламанинг очилиши бачадон бўйни очилганлиги ва туғишга тайёр эканлигидан далолатдир. Бу қоплама туғишдан икки ҳафта олдин, ёки туғишдан бир неча дақиқалар олдин ҳам очилиши мумкин.

Туғишнинг иккинчи асосий белгиси тўлғоқдир (бачадон мушакларининг қисқариши). Биринчи туғаётган аёллар ёлғон ва чин тўлғоқларни фарқлай олишлари қийин бўлади. Аммо чин тўлғоқлар ўтиб кетмайди, балки борган сари кучайиб боради, аёлни кўпроқ безовта қила бошлайди. Кўпинча тўлғоқ даврий оғриқлар билан кечади, бел сохасида, тўғри ичакда, сон ва болдир мушакларида. Демак, тўлғоқ сони ва унинг кучи ошиши туғиш жараёни яқинлашганлигининг асосий белгисидир.

Туғиш белгилари

Бундан ташқари туғиш олди белгиларга қалтираш (озноб) ҳам киради. Умумий қалтираш тўлғоқ вақтида юзага чиқиб, бу нормал организм рекцияси ҳисобланади.

Ҳомила олди суюқлиги келиши — бу ҳам туғиш олди белгиларидан биридир. Нормада сув келиши туғишдан аввал келиши керак, бошқача қилиб айтганда бачадон бўйни етарлича очилганда. Баъзи ҳолларда сув келиши туғишдан анча аввал ҳам келиши мумкин, бунда сув вақтли келганлиги сабабли тўлғоқлар кузатилмайди. Бундай ҳолатда туғиш жараёнини стимуллаш учун стационар шароитда медикаментоз муолажалар буюрилади.

Агар аёлда сув келиш жараёни бошланган бўлса зудлик билан туғуруқхонага бориш керак, чунки ҳомила сувсиз узоқ муддат бўла олмайди. Сувсиз ҳолатда ҳомила қанча узоқ вақт бўлса, асоратлар қолиши шунча юқори бўлади.

Айрим вазиятларда шифокор сунъий равишда йўлдош пуфагини ўзи ёради, шунчаки туғиш жараёнини тезлаштириш мақсадида. Келаётган сувнинг ранги ҳам катта аҳамиятга эга, унинг нормадаги ранги тиниқ ёки оч сарғиш рангда бўлиши керак. Яшил рангли сув ҳомилага кислород етишмаганлигидан далолат беради.

Бирнчи бор ва қайта туғиш жараёни деярли бир хил кечади. Фақатгина қайта туғаётган аёлларда туғруқ жараёни енгил кечади. Қайта туғаётган аёлларда биринчи туғруқ олди белгилари юзага келиши билан дарҳол туғруқ хонага боришлари зарур.

Кўпчилик аёллар хавотирланадилар, туғиш жараёни белгиларини ўтказиб юбормадиммикан деб. Бундай хавотирланиш асоссиз, чунки тўлғоқ, ҳомила қопғоғининг очилиши, сув кетиши ва бачадон қисқаришлари каби белгиларни сезмасликнинг иложи йўқ.

Туғруқ белгилари бошланиши билан нима қилиш керак ?

Гинекологлар аёлларга олдиндан керак бўладиган буюмларни тайёрлаб қўйиш кераклигини тавсия қилишади: прокладкалар, тунги ётоқ кийимлари, гигиеник воситалар, туғилажак фарзанд учун тагликлар каби. Туғруқхонада керак бўладиган нарсалар ҳақида туғруқхонадан аниқлик билан билиб олса бўлади.

Албатта, зарур бўлган ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб қўйган яхшироқ, охирги даврларда шошиб қолмаслик учун. Қўшимча сифатида, туғруқхонага етиб бориш йўлларини ҳам олдиндан режалаштириб қўйиш зарур. Энг асосийси туғруқ жараёни бошланганда ҳавотирланиш ва ваҳима қилмаслик зарур, ҳотиржам бўлиш тўлғоқларни енгиллаштиради. Тўлғоқ жараёни бошланганда ҳеч қачон автомобиль рўлига ўтирманг, яхшиси тез тиббий ёрдам ёки такси чақиртиринг.

Туғруқ аломатлари

Агар ҳомиланинг туғилиш муддати яқинлашган бўлса, аммо сизда юқоридаги белгилар пайдо бўлмаса, шифокор текширувидан ўтинг, ҳомиланинг соғломлиги ҳақида маълумот олинг. Ҳомиладорлик муддати чўзилса, туғиш жараёни кечишини шифокор белгилайди.

Шуни ёдда сақланг, туғиш жараёни патология эмас, табиий ҳодиса бўлиб ҳисобланади. У ҳар қандай муддатда эрта ёки кеч вақтларда юзага келиши мумкин. Шунинг учун аёллар ҳомиладорликнинг 38-ҳафталаридан бошлаб, ўзида бўладиган ўзгаришларга эътибор қаратиши зарур.

Сиз ва бўлажак болакайингизга туғруқнинг енгил кечиши ва доимо соғ бўлишга тилакдошмиз !

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.