Кўпчилик эркакларга аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиш билан боғлиқ баданидаги ўзгаришлар ёқади. Аёлларда эса туққандан кейин эрига нисбатан талпиниш (жинсий алоқага эҳтиёж) пасайиб кетади. Бунинг сабаби нима экан?
Бу муносабат, аслида куни билан бола билан овора бўлган онанинг чарчаганидан келиб чиқади. Жинсий алоқа ҳақида ўйлаш у ёқда турсин, «тезроқ болам ухласа-ю, мен ҳам тўйиб ухлаб олсам» деган фикр устун бўлиб қолади. Агар эр уй юмушларининг бир қисмини ўзига олиб, болани парвариш этишда хотинидан ёрдамини аямаса, бундан ўзи ҳам ютган бўлади. Аёллар эса бироз бўлсада эрига аҳамият беришга, ўзида, уйда романтик ҳолатни яратишга ҳаракат қилмоғи лозим. Албатта ётоғингизни ҳамма бурчагида кир пелёнкалар ва памперслар ёйилиб ётса, жинсий алоқа учун етарлича шароит бўлмайди. Яна бир нарсани унутмаслик керакки, аёлларда эмизиш даврида жинсий органларидан жинсий алоқани юмшатувчи махсус суюқлик чиқиши сустлашади. Бу эса эркаклардан янада катта сабр ва меҳрни талаб этади. Агар эркакнинг барча ҳаракатлари ҳам аёлда лаззатланиш имкониятини яратувчи суюқлик ажралишига олиб келмаса, у ҳолда сотувда мавжуд бўлган махсус любрикантлардан фойдаланиш мумкин.
Манба: Uzbaby.uz