ТОРЧ инфекциялари бу токсоплазмоз, қизилча, герпес ва ситомегаловирус киради. Ҳомиладорликдан аввал ва Ҳомиладорлик даврида яна хламидия, уреаплазма, брутселлёз хам текширилади. Лекин улар ТОРЧ инфекция эмас.
ТОРЧ инфекция аёл ва эркакда хам бўлиши мумкин. Эркакларда ТОРЧ инфекция спермаривожданишига тахсир қилиб, сперма кўрсаткичларини бузади, улар фарзанд кўриш эҳтимоли анча пасайтириш мумкин. Аёлларда ТОРЧ инфекция ҳомила тушиб қолиши, туғма нуқсонли бола туғилиши ва кўп асоратларга сабаб бўлади.
ОДДИЙ ГЕРПЕС 1/2 типи
Оддий герпес билан ҳомиладорлик даврида бирламчи инфекцияланиши қуйидаги асоратларга олиб келиши мумкин:
• ҳомиладорлик бузилиши: сув кўпайиб кетиши, ҳомиладорлик тўхтатилиши, ҳомила тушиб қолиши
• ҳомила патологияси: қорин ичи инфекцияси,ўз ўзидан аборт, ўлик бола туғилиши
• Чақалоқ патологияси: туғма герпес, чала туғилиш, туғилганда тана вазни пастлиги
Герпес билан оғриш бирламчи эпизодида инфексининг ҳомилага ўтиш хавфи 50%, инфекция қайталанганда ёки белгисиз кечганда 0-4%.
ТОКСОПЛАЗМОЗ
Аёлларнинг 10 -12 % токсопазмоз билан ҳомиладорлик даврида инфекция юқтириб олишади. Инфекциянинг ҳомилага ўтиш хавфи 30-40 % . Агар инфекция юқиши ҳомиладорлик И ва ИИ триместрларида рўй берса ўз ўзидан аборт ёки вақтидан эрта туғилиш хавфи 10-15 %. Бунда туғма токсоплазмоз хавфи 15-25% бўлади ва чақалоқлар оғир холатлари (фетопатиялар) масалан калла кичик бўлиб қолиши (микротсефалия), гидротсефалия, хориоретинит,гепатоспленомегалия, тромбоцитопения кузатилади. Агар юқиш ҳомиладорлик ИИИ триместрида рўй берса туғма токсоплазмоз хавфи 90 %гача. Лекин бунда касаллик аксари холларда белгиларсиз кечади
Токсоплазмозда хам асоратлар герпесдагига ўхшайди.
СИТОМЕГАЛОВИРУС
Хомиладор аёлларнинг 1 — 4 % ситомегаловирусни ҳомиладорлик вақтида юқтириб оладилар. Шу аёлларнинг 33% да ҳомиланинг инфекция юқтириши ва зарарланиши кузатилади.Ҳомиладорликда инфекция юқиши 12 ҳафтагача содир бўлса бола ташлаш ва туғма нуқсонларга сабаб бўлади :
• Гидро ёки атсефалия,
• Серебрал фалаж
• Кўз ва эшитиш аъзолари шикастланиши
Инфекция юқиши ҳомиладорлик 12 ҳафтасидан кейин содир бўлса ситомегалиянинг тарқалган шакли — жигар шикастланиши (гепатит), ўпка касаллиги (пневмония), кўз шикастланиши (ретинитга) олиб келади.
ҚИЗИЛЧА
Қизилча вируси ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасигача юқишида одатда қуйидаги ҳолат бўлади:
• ҳомилани қоринда ҳалок бўлиши
• Каллада ўзгариш: макро ва микротсефалия
• Грегг учлиги: кўз шикастланиши + карилик (эшитмаслик) + юрак қон томир тизими ривожланиши нуқсонлари.
Қизилча вируси ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасидан кейин юққанида туғма нуқсонлар хавфи сезиларли пасаяди.
ТАВСИЯ:
Фарзанд кўриш ва ҳомиладорлик силлиқ ва муаммосиз кечишида ўз вақтида текширишлар , шу қаторда ТОРЧ инфекцияга текшириш ўтказилиши ҳомила ва аёл саломатлиги ва келажаги учун ҳаётий муҳум. Арзимаган бир текшириш сизни келажакдаги кўп ташвиш ва ғам андухдан сақлаб қолиши мумкин.
Манба: Уролог, Андролог Файзулло Турсунович