Юқиш йўллари
Гонококк бактерияси асосан жинсий алоқа орқали юқади.
- Вагинал;
- Орал;
- Ректал.
Гонококк бактерияси тирик организмдан ташқарида 4 соатдан узоқ яшамайди. Шунинг учун бошқа юқиш йўллари орқали юқмайди. Одамда етарли миқдорда бактериялар тушмаса касаллик юзага келмайди. Бу эса гонореянинг идиш-товоқлар, сув ҳавзалари ва бошқа воситалар орқали юқишини инкор этади. Кўпчилик ҳолларда туғруқ давомида чақалоқ зарарланиши мумкин. Бунда гонококкли конюктивит юзага келади.
Ёдда тутинг! Гонорея билан зарарланган партнёр билан жинсий алоқа қилинганда 90 % эркаклар, 35 % ҳолларда аёллар зарарланиши мумкин. Бу ҳолар эркак ва аёл организмларининг органлари тузилишидаги фарқлар билан тушунтирилади.
Гонорея белгилари
Яширин даври 3 кундан 1 ойгача кўпинча 2 ҳафтагача давом этади. Клиник кечувига кўра сурункали гонорея – 60 кундан кўпроқ, ўткир босқичи эса – 2 ойгача бўлган муддатда бўлади.
Гонореянинг бирламчи белгилари:
- Пешоб ажратиш вақтида оғриқлар;
- Ачишиш;
- Қичишиш;
- Йирингли ажралмалар.
Ҳозирги кунда гонорея атипик клиник кўринишларни намоён қилмоқда. Аёллардаги гонорея: 70 % ҳолларда гонорея – белгиларсиз ривожланиши мумкин. Шунинг учун аёлларда кўпинча қуйидаги шикоятлар учрайди.
- Қин ажралмалари (қуюқ, оқ ёки яшил рангда);
- Қориннинг пастки соҳасида оғриқ;
- Ҳайз циклига боғлиқ бўлмаган қон кетишлар.
Гонореянинг белгилари одатда ҳайз кунидан олдин бошланади. Кўпинча сервицит, вагинит, проктит кўринишларида намоён бўлади. Гонококли сервицит, вагинит, касалликларида дизурия, қориннинг пастки ва ён соҳаларида оғриқлар кузатилади. Бу белгилар 10 кун давомида кузатилиши мумкин.
Ҳар 5 та аёлнинг биттасида бактериялар жинсий органларга тарқалиши аниқланган. Бу ҳолат касалда эндометрит, салпингит касалликларини келтириб чиқаради. Салпинигит касаллигидан сўнг бепуштлик (Фалло найларининг чандиқланиши), эктопик ва бачадондан ташқи ҳомиладорлик каби ножўя асоратларга олиб келади.
Эслаб қолинг! Гонорея организмда тарқалиш давомида юрак, бўғимлар, тери, буйрак, бош мия, мушаклар, жигар, суяклар каби органларни зарарлаши мумкин.
Гонореянинг умумий белгилари:
- Кўнгил айниши;
- Ўзини ёмон ҳис қилади;
- Қориннинг пастки соҳасида оғриқ;
- Ич кетиш;
- Субфебрил ҳарорат;
- Ҳайз циклининг бузилиши.
Эркакларда асосий белги эркаклик олатидан ажраладига оқ ёки сариқ рангли ажралмалардир. Агар касаллик ўз вақтида даволанмаса бактерия уруғдонгача етиб бориши мумкин. Эркакларда асосий клиник белгиси бу – уретрит. Уретрит жинсий алоқадан 2-5 кундан сўнг пайдо бўлади. Бемор эркаклар пешоб ажралишидаги ўзгаришлардан шикоят қилади. Бунда ажралмаларнинг таркибини хламидиоз ажралмасидан фарқлаш зарур. Одатда биринчи босқичда шиллиқ, кейинчалик йирингли ажралмалар ҳарактерли бўлади.
Эътибор қилинг! Кўп ҳолларда эркакларда гонорея белгиларсиз ривожланади. Шунинг учун эркаклар асосий ташувчи ҳисобланади.
Гонорея касаллигини ташхислаш
Шифокор кўриги: Шикоятлар эшитилиб, шифокор визуал текширувлар қилади. Гинеколог бимануал ва ойна орқали яллиғланиш белгилари: қиннинг шиллиқ қавати гиперемияси, сервицит, йирингли ажралмалар кўради. Венеролог кўригида уретрит ва йирингли ажралмалар аниқланади.
Лаборатория ташхиси
Ажралмалар тахлили, уретрадан гонорея ташхиси учун суртма олиш
Бачадон бўйни, ҳалқум, тўғри ичак, қиндан ажралмаларни лаборатория шароитида экиш. Бу аниқ ташхис қўйиш имконини беради. 7 кун давом этиши мумкин. Асосан аёллар гонеряси учун ўтказилади.
Полимераза занжир реакцияси. Бунда инфекциянинг ДНК си аниқланади. Бу ташхис 1-2 кунда аниқланади. 95 % ҳолларда аниқ ташхис қўйиш имконини беради.
Муҳим! Анализ учун олинган суртма аёлларда 60 %, эркакларда 90 % аниқ ташхис қўйиш имконини беради.
Гонорея давоси
Муҳим! Агар гонорея билан зарарланиш эҳтимоли бўлса, ўз ҳолича даволаниш мумкин эмас. Даволаш фақат шифокор назоратида ўтказилганлиги маъқул. Гонореянинг асоратлари бепуштлик ва жинсий заифликка олиб келиши мумкин.
Даволаш антибиотиклар сефалоспорин, фторхинолон гуруҳлари билан олиб борилади. Агар антибиотикларга аллергия ҳолати аниқланса, сулфаниламид препаратлари буюрилади. Бу препаратлар билан иммун препаратлари биргаликда қўлланилади. Даволаш курси тугагандан сўнг қайтадан гонококк учун суртма олиб текшириш керак.
Даволаш давомида шифокор қуйидаги кўрсатмаларни ҳам бериб бориши зарур:
- шахсий гигиена қоидаларига қатиий риоя қилиш;
- ҳожатхонадан сўнг қўлни яхшилаб ювиш;
- даволаш курси давомида кўпроқ суюқликлар ичиш;
- жинсий йўллардан ажраладиган ажралмалар пайтида жинсий алоқа қилмаслик;
- кунлик овқат таркибида ўткир, шўр, спиртли ичимликларни чеклаш;
- умумий бассейнда чўмильмаслик;
- оғир жисмоний ишларни чегаралаш.
Эркакларда гонореяни уролог ёки венеролог, аёлларда эса гениколог шифокор даволаши зарур.
Эътибор қилинг! Бемор даво курси давомида шифокорнинг барча кўрсатмаларига риоя қилиш керак.
Гонореяни олдини олиш
- Жинсий алоқа партнёрини ўзгартирмаслик;
- Презервативлардан фойдаланиш;
- Бирламчи белгилар кузатилганда шифокорга мурожат қилиш зарур.