Ярим йил аввал қаттиқ тан жароҳати олганим сабаб, чап кўкрак атрофида тери кўкариши юз берган. Вақт ўтиб кўкариш кетган бўлса-да, тери остида бироз қаттиқлашиш бордек туюлаяпти. Йиқилиш натижасида сут безлари жароҳатланган бўлиши мумкинми?
Нигора Маҳмудова, маммолог:
Тўғри, сут безлари жароҳатланган бўлиши ёки тери остида гематома (тўқима орасига қон қўйилиши) ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Қолаверса, шикастланишнинг оғирлик даражасига кўра жароҳатдан кейинги асоратлар бўлиш эхтимоли ҳам йўқ эмас. Аниқ хулосага келиш учун маммография текширувидан ўтинг. Шифокор хулосасига кўра керкли муоалажа тури танланиб, қаттиқлашишни бартараф этиш чоралари қўлланилади.
Манба: Sugdiyona.uz