Сут бези фиброаденомаси – сут безида янги ҳосилаларни пайдо бўлиши, хавфсиз ўсма. Фиброаденома, асосан, сут безларида, простата бези ва бошқа аъзоларда учрайди. Секин ўсади, қобиққа ўралган бўлиб, атрофидаги тўқималардан чегараланиб туради. Мастопатиянинг бир тури. бўлиб, 0.2-0.5 см.дан 5-7 см.гача бўлади.
Безнинг сут йўли ичига ўсгани — ички фиброаденома, сут йўли атрофидагиси — ташқи фиброаденома, аралаш ўсгани япроқсимон фиброаденома, унда кўпинча тери билан бирикиб кетган япроқсимон шаклдаги ярали тугунлар пайдо бўлади.
Сут бези фиброаденомаси сабаблари
- Ҳомиладорлик;
- Гормонал фон ўзгариши;
- Ҳайз цикл бузилиши;
- Орал контрацептив воситалардан нотўғри ва ноўрин фойдаланиш;
- Эмизиш;
Кўкрак бези фиброаденомаси келиб чиқишига юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан ташқари гинекологик касалликларни ўз вақтида даволамаслик ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Кўкрак бези фиброаденомаси белгилари
Сут безида оғриқсиз тугунлар, контурлари аниқ, думалоқ шаклда, ҳосилалар тез катталашади. Одатда ўсма 1 та бўлади, 15% ҳолларда кўпайиш хусусиятига эга.
Диагностикаси
- Қоннинг биокимёвий анализи;
- Маммография;
- Сут бези УТТси;
- Биопсия;
- Палпация;
- Сут бези МРТси.
Сут бези фиброаденомасини даволаш
Кўкрак бези фиброаденомасини даволашда ултратовуш абляцияси, криоабляция, гомеопатик воситалар, радиотўлқин олиб ташлаш ва жарроҳлик муолажаси қўлланилади.
Касаллик асоратлари
Баргсимон тури хавфли ўсмага ўтиш мумкин.
Олдини олиш
- Кўкрак бези инсоляциясидан сақланиш;
- Иссиқ ванналарни чеклаш;
- Стрессдан йироқлашиш;
- Маммолог кўриги 1 йилда 1 марта.