Битта болам бор. Ҳомиладорликдан сақланиш учун спирал қўйдирганман. Ҳидли ажралма безовта қилгани боис даволандим. Ҳозир аҳволим яхши. Бироқ ҳайз циклим тикланганича йўқ. Икки кун келиб, икки-уч кун тўхтаб қолади. Сўнг етти кунга чўзилиб кетади. Жинсий алоқа вақти ҳам остимда ачишиш сезилаяпти. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?
Нилуфар Бўстонова, акушер-гинеколог:
Спирал таъсирида турли безовталиклар юзага келиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда шундай бўлаётганга ўхшайди. Шифокорга учраб, спирални олдиринг-да, 3-6 ой давомида ҳомиладорликдан сақловчи дори ичинг. Бу вақтда жинсий аъзолар шамоллаши, ажралмалар ва бошқа безовталикларга қарши муолажа олишингиз мумкин. Спирал қўйдирган ҳар бир аёл соғлиғига аҳамият бериши лозим. Вақти-вақти билан турли мазь, суртма ва шамчалардан фойдаланиб туриш тавсия этилади.
Манба: Sugdiyona.uz