Спирални қайси пайтда қўйдириш мумкин? Аёл фарзандли бўлмай туриб ҳам спиралдан фойдаланса бўладими?
Мохира Мирсаидова, шифокор-гинеколог:
Спираль қуйишдан олдин генеколог уни кўрикдан ўтказиши керак. Аёл организми тайёр, деб ҳисобланган тақдирдагина ҳайз кўрилганидан сўнг спираль қўйилади. Ҳайз кўрмаган ҳолда ҳам тиббий текширув натижаси яхши чиқса спирал қўйишади. Лекин унинг жойлашиб кетишига кафолат берилмайди. Шунинг учун спирал ҳайз кўрилганидан сўнг қўйилгани мақсадга мувофиқ. Бирор марта ҳомиладор бўлмаган аёлга ҳам спирал қўйиш мумкин. Лекин шифокор сифатида бу ишни унчалик ёқламайман.