Sog'lom oila - sog'lom kelajak

Спиральдан белим оғрийди

— Фарзандли бўлганимдан кейин, чилла даврида спираль қўйдиргандим. Шунга ҳам бир йилча бўлиб қолди. Ҳайз даврида белимда кучли оғриқ сезаман, ҳеч нарса ёқмай қолади. Спиральни олдириб ташласам, ҳайз даври оғриқсиз кечадими?

spiral

Зумрад СОБИРОВА, гинеколог:

— Бачадон ичи воситалари (спираль) – ҳозирги кунда энг қулай ва хавфсиз воситалар жумласига киради. Аммо, айрим ҳолатларда бу усулнинг бир қатор ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин (ҳайзнинг кўп ва давомли келиши, ҳайз даврида оғриқлар кузатилиши ва бошқалар). Шундай ҳолат кузатиладиган бўлса, албатта бу усулдан воз кечиш керак. Тиббий нуқтаи назардан, сизга тўғри келадиган восита, бу – контрацептив таблеткалардир. Шунингдек, бир маротабалик латекс воситаларини ҳам қўллаш мумкин. Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун даволовчи шифокорингиз билан суҳбатлашишни тавсия этамиз.

 

O‘QING:  Бачадон миомаси ва бачадонни олиб ташлаш ҳақида савол-жавоб

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.