– Менинг саволим спермограмма таҳлили тўғрисида. Спермограмма таҳлилини топшириш шартлари қандай? Бундан ташқари, аёлларда гормонал бепуштликни даволаш учун рағбатлантирувчи дорилар беришади, эркаклар учун ҳам бундай препаратлар мавжудми?
Рамазон Назаров, уролог-андролог, сексапотолог:
– Спермограмма таҳлилини топшириш учун 3-5 кун давомида жинсий яқинлик қилмаслик ва иложи борича таҳлилга қадар уч ой давомида салбий одатлар (чекиш, ичиш, стрессли ҳолатда бўлиш, касал бўлиш ва ҳ.к.)дан ҳоли бўлиш керак. Спермограммадаги бирор бир кўрсаткичнинг ўзгариши шаҳват сифатининг тўлиқ ёмонлигини билдирмайди, шунинг учун шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қўшимча текширувларни олиб бориш керак.
Эркак бепуштлигини гормонал рағбатлантирувчи дори воситалари мавжуд. Фақат у мутахассислар назорати остида эркакнинг гормонал ҳолати текширилгач, буюрилади.