Эркаклар бепуштлиги, афсуски, тез-тез учраб турадиган ҳолат. Унинг сабаби кўп. Доктор бепуштликда тавсия қиладиган биринчи таҳлил бу спермограммадир. Спермограмма асосида мутахассис бепуштлик сабаблари ҳақида тахмин қилиши мумкин. Шифокор натижага яраша қўшимча текшириш ёки даво тавсия қилиш имкониятига эга бўлади. Спермограммадаги ўзгаришлардан бири бу сперматозоидлар агрегациясидир
Сперматозоидлар агрегацияси нима?
Соғлом сперма одатда 1 хил консистенцияда бўлиши керак. Агрегация сперма суюқлигини шундай ҳолатики, бунда сперматазоидлар шиллиқ, эпителий ва бошқа ҳужайралар билан ёпишиб “комочек” ҳосил қилади. Агрегация ўз холича бепуштлик сабабчиси эмас. Бу унинг аглютинациядан фарқи. Аглютинация бепуштликка сабаб бўлиши мумкин. Лекин агрегация сперматазоидлар ҳаракатчанлиги қандайдир сабаблар туфайли пасайганлиги ёки таносил аъзоларида шамоллаш борлигидан дарак беради.
Кучсиз агрегация фарзанд кўришда катта муаммо бўлмаслиги мумкин. Лекин сезиларли агрегация спермадаги кўп миқдордаги “сгустоклар” бўлиши сперматазоидларни охирги манзил сари ҳаракатига тўсқинлик қилиш орқали фарзанд кўришда муаммо туғдириши мумкин.
Сперматозоидлар агрегациясига сабаблар
Кўпинча агрегация сперма суюлиш вақти узайиши ва илашувчанлиги/қуюшқоқлиги кўтарилиш фонида кечади. Буларнинг ҳаммаси, яна шиллиқ, кўп миқдорда эпителий ҳужайралари борлиги, эритроцит, лейкоцитлар ва макрофаглар борлиги таносил аъзоларида инфекция, ўткир ёки сурункали носозлик борлигидан далолат беради.
Асосий сабабчи бўлувчи омиллар бу простата бези шамоллаши — простатит ва уруғ пуфакчаси шамоллаши — везикулит.
Зарарли одатлар, овқатланиш рационидаги камчиликлар ва носоғлом ҳаёт тарзи ҳам спермограмма ва фарзанд кўриш салоҳиятида изсиз кетмайди. Шу сабабли муаммо борлигига ишонч ҳосил қилиш учун спермограмма таҳлили қайта текширилиши лозим.
Сперматозоидлар агрегацияси диагностикаси
Сперма агрегациясини микроскопик текшириш орқали аниқланаш мумкин. Бунда сперматазоидлар ёпишганлиги (агрегацияси) бор ёкийўқлиги ва агар бўлса, унинг кучи аниқланади. Спермограмма натижасига кўра қон таҳлили, сийдик йўлидан суртма олиш ва бошқалар тавсия қилиниш мумкин. Ёки етарли маълумот бўлса, даво тавсия қилиниши мумкин.
Сперматозоидлар агрегациясини даволаш
Агрегация бепуштликни иккиламчи даражали сабабчисидир. Шунинг учун бепуштликни бирламчи сабаблари аниқланиши ва даволаниши шарт. Бунинг учун Андролог мутахассис кўригига бориш даркор. Диагностика давомида сийдик ва таносил аъзолари инфекция ва яллиғланиш жараёнлари аниқланган бўлса, комплекс даво муолажаси ўтқазилади. Антибиотик, яллиғланишга қарши воситалар, физиотерапия муолажалари, иммунитетни кўтарувчи воситалар ва витаминлар тавсия қилинади. Агар инфекция аниқланмаса ва гормонал фон ҳам бузилмаган бўлса, даво курсига эҳтиёж бўлмаслиги мумкин.
Тиббий даводан ташқари агрегацияга даволаш учун оқсил, витаминларга бой соғлом овқатланиш зарур. Мўътадил даражада жисмоний фаоллик ва зарарли одатлардан воз кечиш лозим.
Даво курсидан кейин спермограмма таҳлили яна қайтарилади.
Муаллиф: Абдулхаев Файзулло. Уролог, Андролог, Сексопатолог.
Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод.