Баъзан спермада қон аралашиб қолганлиги кузатилади. Спермада қон аралаш бўлиши норма ва касаллик бўлиши мумкин. Агар узоқ вақт жинсий алоқа қилмаган одамда содир бўлса, бу нормал ҳолат бўлиши мумкин. Аксари бошқа ҳолларда қандайдир муаммо борлигини билдиради.
Спермада қон бўлиши чин ва ёлғон тури бор. Спермада қон бўлишининг чин турида қон спермага таносил аъзоларининг қуйидаги қисмларида аралашиб қолади. Улар:
- Мояк;
- Простата;
- Уруғ чиқарувчи йўллар;
- Уруғ пуфакчалари.
Бундай ҳолларда сперма ранги қизғиш рангда бўлади. Сперда қон бўлиши ёлғон шаклида спермага қон сийдик йўлларида аралашиб қолади, спермада қон ипчалари, излари кўринади. Сабаби қон спермага аралашиб кетиб улгурмаган бўлади.
Спермада қон бўлиши жиддий белги. Албатта етарли эътибор берилиши ва сабаблари аниқлаб қўйилиши шарт. Спермада қон бўлиши нафақат фарзанд кўриш салоҳиятига, балки умумий саломатликка ҳам таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун зудлик билан андролог мутахассисга бориш керак. Биринчи ўринда сабаблари текширилиши ва аниқланиши шарт.
Ёш эркакларда спермада қон бўлиши кўпинча таносил аъзолари бўлмиш мояк ортиғи, уруғ пуфакчалари, простата бези яллиғланиши белгиси бўлиши мумкин. Агар яллиғланиш простата безида бўлса спермада қон бўлишига қўшимча холда яна бошқа безовталиклар. Масалан:
- тана ҳарорати кўтарилиши;
- тез-тез сийиш;
- барвақт эякуляция;
- жинсий алоқада лаззат пасайиб кетиши.
Агар сизда шу белгилардан биронтаси кузатилса, албатта шифокорга мурожаат қилинг.
Нима учун спермада қон бўлади?
Простатит ва везикулит
Асосан спермада қон бўлиши сабаби уруғ пуфакчалари яллиғланиши, яъни везикулит сабаблидир. Везикулит ўз-ўзича пайдо бўлмайди. У асосан сурункали простатит асорати сифатида пайдо бўлади. Спермада қон бўлиши простата ва уруғ пуфакчаларида аниқ шамоллаш борлиги белгиси. Айнан простата бези ва уруғ пуфакчаси уруғ суюқлигини ишлаб чиқишда қатнашади. Яна везикулитни бошқа белгилари умумий беҳоллик, қорин пастки қисмида оғриқ бўлиши мумкин. Қорин пастки қисмидаги оғриқ сийдик ушлаб турилганда ва шаҳват қўзғалганда кучайиши мумкин. Везикулитда қон сперма ва сийдикда ҳам бўлади.
Онкологик сабаблар
Катта ёшдаги эркакларда спермада қон бўлиши простата безида яхши ёки ёмон сифатли ўсма борлиги белгиси бўлиши мумкин. Йиллар давомида эркак организмида простата раки пайдо бўлиши мумки бўлган сабаблар йиғилади. Агар ёмон сифатли ўсмани вақтида аниқланмаса оқибати анча аянчли бўлиши мумкин. Диагностика қийинлиги бу ерда аниқ ва равшан белгиларнинг йўқлигида. Асосий белгилар касаллик анча ривожланганидагина пайдо бўлиши мумкин. Лекин қонда простата спетсифик антигенни аниқлаш вақтида диагностика қилиш имконини беради.
Спермада қон баъзан тиббий муолажалар вақтида механик таъсир туфайли ёки травмадан кейин пайдо бўлиши мумкин.
Онкологик сабаблар
Катта ёшдаги эркакларда спермада қон бўлиши простата безида яхши ёки ёмон сифатли ўсма борлиги белгиси бўлиши мумкин. Йиллар давомида эркак организмида простата раки пайдо бўлиши мумки бўлган сабаблар йиғилади. Агар ёмон сифатли ўсмани вақтида аниқланмаса оқибати анча аянчли бўлиши мумкин. Диагностика қийинлиги бу ерда аниқ ва равшан белгиларнинг йўқлигида. Асосий белгилар касаллик анча ривожланганидагина пайдо бўлиши мумкин. Лекин қонда простата спетсифик антигенни аниқлаш вақтида диагностика қилиш имконини беради.
Спермада қон баъзан тиббий муолажалар вақтида механик таъсир туфайли ёки травмадан кейин пайдо бўлиши мумкин.
Инфекцион касалликлар
Спермада қон бўлишининг яна бир сабаби бу эркак таносил аъзоларида яширин яллиғланиш ва инфекциялар бўлишидир. Масалан сийдик йўли ва мояк ортиғи шамоллаши уретрит ва эпидидимит.
Уретрит белгилари:
- умумий беҳоллик;
- сийганда ачишиш;
- сийдик йўлидан йиринг ажралиши.
Эпидидимит белгилари:
- мояк ортиғида яллиғланиш;
- умумий беҳоллик;
- тез-тез сийиш;
- мояк шишинқираганлиги ва оғриқлилиги;
- сийдик йўлидан ажралма келиши.
Эркак таносил аъзоларида қон айланишида бузилиш ва димланиш бўлганда узоқ, шиддатли ва тез-тез бўладиган жинсий алоқа бўлиши ҳам спермада қон пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Даволаш
Албатта даво муолажаларидан аввал аниқ диагностика қилиш керак. Спермада қон пайдо бўлишига энг асосий сабабчи касалликни даволанади. Текшириши натижаларига асосланиб мос антибиотиклар билан даволаш шарт.
Эксперт: Абдулҳаев Файзулло. Уролог, андролог, сексопатолог.