Соғлом оила - соғлом келажак

Цитомегаловирус инфекцияси — сабаблари, белгилалари, ташхислаш ва даволаш усуллари

Цитомегаловирус герпес вируслар оиласига мансуб. Ўзида ДНК тутади ва инсоннинг хар қандай тўқима ва аъзосини зарарлантириш мумкин.

ТОРЧ инфекциялар ичида энг кўп тарқалганларидан бири. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра Цитомегаловирус инфекцияси (ЦМВИ)га антинатаналар катталарда 40–80%, 2% чақалоқларда ва 1 ёшгача болалар 50–60% да кузатилади. Касаллик кенг тарқалган. Мавсумийлик йўқ. Касбга алоқадор боғлиқлиги ва хусусиятлари йўқ.

Цитомегаловирус юқганда организм иммун ҳолатига қараб ҳар-хил ўзгаришлар чақиради: умуман белгисиз кечишдан бошлаб токи енгил мононуклеоз кўринишида ёки оғир инфекция кўринишида ўпка, жигар, буйраклар ва бошқа аъзоларни зарарлантириш мумкин.

Цитомегаловирус инфекция сабаблари

Цитомегаловирус кенг тарқалган. Бемор ёки вирус ташувчи билан яқин контакт бўлганда юқади. Вирус ташқи муҳитга одам биологик суюқлиги: сут, сийдик, ахлат, сперма ва қин суюқлиги орқали тушади. Юқиш йўллари асосан жинсий, озиқ-овқат ва ҳаво орқали. Чақалоқлар она кўкрак сути орқали юқтириб олади. Ҳомиладорликда хам ЦМВ онадан болага ўтиши мумкин. Агар Ҳомила ЦМВ юқтирса оғир касаллик – туғма цитомегалия юзага келиши мумкин.

  • Агар қонда ЦМВ бўлса, қон қуйиш орқали ҳам юқиши мумкин. ЦМВ юқтириб олинса бу вирус организмда бир умрга қолади.

Цитомегаловирус инфекция белгилари

Инфекциянинг бир неча шакли бор:

1) Нормал иммунитетлиларда ЦМВ-инфекция

Аксари ҳолларда бирламчи инфести мононуклеозга ўхшаш синдром билан намоён бўлади. Касаллик инкубацион даври 20-60 кун, касаллик 2-6 ҳафта давом этади. Иситма, холсизлик, лимфа тугунлари катталашиши, мушакларда оғриқ кузатилади. Организмда етарлича иммун жавоб берилганидан кейин организмда вирусга қарши антитаналар ишлаб чиқарилади ва касаллик тузалиш билан ниҳояланади. Биологик суюқликлар билан вирус ажралиши ойлар ёки йиллар давомида кузатилади. Бирламчи инфекциядан кейин вирус организмда ўн йиллаб фаол бўлмаган холда бўлиши ва баъзан организмдан ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Аҳолининг 90-95% да Г классидаги ЦМВ антитаналари аниқланади.

2) Имунитети кучсизлашганларда ЦМВ-инфекция (гемобластоз, ОИТС беморларда, аъзо ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилганларда).

Бунда беморларда касаллик тарқалиб, буйраклар, жигар, ўпка, кўзлар ва ошқозон ости бези зарарланади.

3) Туғма цитомегаловирус инфекцияси

Ҳомила инфекцияни 12 ҳафтагача юқтирса одатда бола ташлаш содир бўлади. Агар юқтириш 12 ҳафтадан кейин содир бўлса оғир касаллик – туғма цитомегалия ривожланиши мумкин.

Унинг белгилари: жигар, буйраклар, талоқ катталашиши, хориоретинит ва пневмония. Ҳомиладорлик даврида ЦМВ- инфекция ўтказиб оғир касаллик ривожланмаган болаларда психомотор ривожланишдан орқада қолиши, карлик, кўриш бузилиши, тишлар ривожланиши нуқсонлари кузатилиши мумкин.

Юқиш йўлларига қараб ЦМВ белгилари туғма (ўткир ва сурункали) ва орттирилган инфекцияларга бўлинади. Орттирилган инфекция латент, ўткир мононуклеоз ва тарқалган шакллари бор.

Туғма цитомегаловирус инфекция

Туғма ЦМВ бирданига намоён бўлмаслиги мумкин. Чақалоқ ўсиб боргани сари муаммолар кўрина бошлайди: ақл пасайиши, карлик, нутқ бузилиши ва хориоретинит.

Ўткир туғма ЦМВИ. Бўлажак она ҳомиладорлик 12 ҳафтасигача инфекция юқтирса ҳомила нобуд бўлиши ёки туғма нуқсонли бола туғилиши мумкин, қайсики бу нуқсонлар бола ҳаёти учун хавфли (бош мия патологияси, буйрак ва юрак нуқсонлари).

Она ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасидан кейин инфекция юқтирса ҳомила ривожланиши оғир нуқсонлари шаклланмаслиги мумкин, ҳолбуки чақалоқ туғилгандан кейин касаллик тез кунларда намоён бўлади (гемолитик анемия, геморрагик синдром, сариқлик, интерстициал пневмония, гидротсефалия, менингоэнсефалит).

Чақалоқларнинг 10–15% ҳомиладорликда инфекция юқганда цитомегаловирус синдром деб номланувчи ёрқин ҳолат кузатиладики у тарқалишга мойил бўлади. Бир вақтда кўп аъзо ва тизимлар шикастланади ва натижада чақалоқ 1-2 ҳафта ичида нобуд бўлиши мумкин.

Сурункали туғма ЦМВИ. Бу шакл учун микрогирия, микро-, гидротсефалия кўринишидаги бош мия патологиялари, шишасимон тана ва гавхар хираланиши кузатилади.

Орттирилган цитомегаловирус инфекция

  • Латент — яширин шакли. Энг кўп тарқалган шакли. Имменитути нормал катталар ва болаларда кузатилади. Белгисиз кечади.
  • Ўткир мононуклеоз шакли. Намоён бўлиши бўйича грипп, вирусли гепатит ва инфекцион мононуклеозга ўхшаш.
  • Тарқалган шакли. Иммунитети заифларда кўрилади.

Ҳомиладорликда цитомегаловирус инфекция

Аёл ҳомиладорлик даврида инфекция юқтирса кўп холларда касаллик ўткир шакли ривожланади. Мия, буйрак ва жигар зарарланиши мумкин.

Шикоятлари:

  • Ҳолсизлик, бош оғриғи, умумий дармонсизлик;
  • Сўлак безлари катталашганлиги ва текканда оғриқлилиги;
  • Бурундан шиллиқсимон суюқлик келиши;
  • Жинсий аъзодан оқиш суюқлик келиши;
  • Қоринда оғриқ (бачадон тонуси ортиши билан боғлиқ) Бир қатор текширишлардан кейин аёлда қоғаноқ суви кўплиги, йўлдошнинг барвақт қариши, колпит ва вагинит.
  • Йўлдошнинг барвақт ажралиши, туғруқда қон кетиши ва эндометрит хавфи бўлади.

Диагностикаси

Цитомегаловирус диагностикаси инфекция клиник кечиши ва лаборатор текшириш усули орқали амалга оширилади.

Лабаратор усуллар:

  • вирусни ҳужайра културасида аниқлаш;
  • ситологик текшириш (нурли микроскопия) – ядро ичи ҳосилали спетсифик гигант ҳужайралар топилади
  • Иммунофермент усул (ИФА) – қонда цитомегаловирус М ва Г классдаги махсус антитаналар аниқланади;
  • Полимераза занжир реакцияси (ПСР) – цитомегаловирус ДНКсини ҳар қандай биологик тўқимада аниқлай олади.

14 кунгача бўлган чақалоқ қонида ЦМВ ИгМ топилиши ҳомилани ҳомиладорликда инфекция юқтирганлиги исботи бўлади.

Цитомегаловирус давоси

Вирус ташувчилик ва мононуклеозсимон синдромда агар одамда иммунитет меъёрда бўлса даво қилиш шарт эмас. Вирусга қарши препаратларни интерферонлар билан биргаликда буюрилади. Бунда даво самараси ортади ва препаратлар токциклиги пасаяди.

Профилактикаси

Цитомегаловирус инфекциясининг махсус профилактикаси йўқ. Соғлом иммунитетли одамларни цитомегаловирус инфекциясининг давоси ёки профилактикаси учун эҳтиёжлари йўқ. Инфекция олдини олиш учун бемор билан яқин контактда бўлмаслик ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш керак.

Ҳомилага инфекция юқтирмасликнинг асосий усули ҳомиладорликдан аввал цитомегаловирус инфекция бор йўқлигини аниқлаш. Ҳомиладорликда вирусга қарши даво қилинмайди. Чунки бу препаратлар токсик заҳарли таъсирга эга ва ҳомила соғлигига хавф бор. Цитомегаловирус инфекция лаборатор тасдиқланган аёлларда ҳомиладорлик фақатгина инфекция турғун уйқу ҳолатида бўлишига эришилгандагина рухсат берилади. Кўкрак сутини 72 C да, 10 C термик ишлов берилганда вирус активлиги йўқолади, аммо сутнинг фойдали хислатлари сақланиб қолади.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.