Соғлом оила - соғлом келажак

Сийдикдан қон келишига сабаблар нима?

— Ёшим 20 да. Эркак кишида сийдик йўлидан қон келиши ниманинг белгиси?

Файзулло Турсунович, уролог-андролог:

— Сийдикда қон кўз билан кўрилиши ва бунда сийдик йўлида хеч қандай оғриқ ва безовталик бўлмаслиги жиддий белги, яъни ўсма касалликлари ва сил белгиси бўлиши мумкин.

Яна сийдик йўлларида тош бўлганда ҳам сийдикда қон пайдо бўлади ва тош жойлашишига қараб сийдик ранги қон билан турли даражада бўялган бўлади.

Баъзан сийдикда қон сийиш ачишиш билан кечади. Сийдикда қон бўлса Уролог докторга мурожаат қилиш керак. Сийдик таҳлили ва қовуқни УТТ қилиш керак. Сийдикни бактериал текшириш учун экиш мумкин. Лекин натижасини кутиб ўтирмасдан эмпирик даво, яъни синов давосини бошлаш керак бўлади. Чунки бу ҳолда қовуқни қон кетиш билан кечадиган ўткир яллиғланиши бошланган бўлиши мумкин. Бунда яллиғланиш қовуқ бўйнида кўпроқ бўлади ва сийганда сийдик қон кетиши сабабли қизил рангга киради. Сийдик эктириш натижаси чиққанда таҳлил натижасига қараб туриб лозим топилса антибиотикни алмаштиришингиз мумкин.

Бир қатор текширувларни тавсия қилардим. Простата бези, уруғ пуфагини УТТ қилиш керак. Сийдикни ситология учун топшириш керак. Қолаверса уретро-систоскопия қилиш орқали қовуқ ва сийдик йўлида қандайдир ўзгаришлар бор йўқлиги ҳам аниқлаб олинади.


— Ёшим 24 да. Бир неча кун аввал сийганимдан кейин унитазда қон изларини кўрдим. Бунда фақат сийгандим холос. Шундан кейин яна 2-3 марта шундай ҳолат такрорланди. Бу сафар ичим келганда қон сийдик йўлидан келди. Уролог докторга бордим. Қон, сийдик таҳлили норма. УТТ да қовуқ, буйраклар ҳам норма. Уролог сийиш вақтида қандайдир майда қон томирлари ёрилгандир деди. Менга даво курси ёзиб берди Канефрон ва бисептол таблеткалари. Қон чиққанига ҳали хам кўнглим тинчимади. Диагнозим янада ишончли бўлиши учун яна қандайдир таҳлил қилиш керакми ?

Файзулло Турсунович, уролог-андролог:

— Сийдикда қон кўз билан кўрилиши ва бунда сийдик йўлида ҳеч қандай оғриқ ва безовталик бўлмаслиги жиддий белги, яъни ўсма касалликлари ва сил белгиси бўлиши мумкин.
Бир қатор қўшимча текширишларни тавсия қилардим. Қон ич келган вақтида пайдо бўлгани учун простата бези, уруғ пуфагини УТТ қилиш керак. Сийдикни ситология учун топшириш керак. Қолаверса уретро-систоскопия орқали қовуқ ва сийдик йўлида қандайдир ўзгаришлар бор йўқлиги ҳам аниқ бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.