Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳимояланмаган жинсий яқинликдан кейин ҳомиладорликдан сақловчи воситаларни қабул қилиш хавфли эмасми?

Ҳимояланмаган жинсий яқинликдан кейин ҳомиладорликдан сақловчи воситаларни қабул қилиш хавфли эмасми?

Муборак ПИРИМҚУЛОВА, гинеколог:

Шошилинч контрацепция — ҳимояланмаган жинсий яқинликдан кейин ҳомиладорликдан сақловчи воситалар қабули. Ҳомиладорликдан сақланиш учун бу чорага кўп ҳам мурожаат қилавермаган маъқул. Йилига 1-2 мартадан ошмаслиги керак. Чунки бу организм учун жиддий гормонал юк. Агар бундай препаратларга эҳтиёж туғилса, йўриқномасига қатъий амал қилинг ва «ишончи бўлиши учун» ортиқча таблетка ичманг, бу хавфли!

Мавзуга алоқадор мақолалар: Ҳомиладорликдан сақланиш усуллари