Шаҳват, сперма – эркаклар жинсий безларида ишлаб чиқадига ва таркибида жинсий ҳужайралар бўлган моддалар аралашмаси (суюқлик). Шаҳват жинсий йўл билан кўпайишда иштирок этадиган эркак жинсий ҳужайраси сперматозоиддан иборат.
Шаҳват балоғатга етиш даврида ишланиб чиқа бошлайди ва ёш ўтган сари (40 дан кейин) камая боради. Эякуляция вақтида (уруғ отиб чиқариш ёки ҳар бир жинсий алоқада) ўртача 2-6 мл. шаҳват ажралади.
Шаҳватнинг кам ажралиши эркакларда бепуштликка сабаб бўлади. Простата бези, мояк, ёрғоқ, сийдик чиқариш каналидаги яллиғланишларни ўз вақтида даволамаслик оқибатида шу органларда чандиқланиш пайдо бўлади, натижада шаҳват ишлаб чиқилиши ва ажралиши қийинлашади. Бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун ўз вақтида мутахассис врач андрологга мурожаат қилиш керак.
Шаҳват суюқлиги ранги
Шаҳватнинг патологик ҳолатлари
Азооспермия – шаҳватда сперматогонез ҳужайралари мавжуд бўлса-да, аммо болиғ, яъни фарзанд бунёд этишга лаёқатли сперматозоидларнинг умуман йўқлиги.
Аспермия – шаҳват суюқлиги таркибида ҳам сперматогенез ҳужайраларининг, ҳам сперматозоидларнинг бутунлай номавжудлиги кузатилади. Ушбу ҳолатни асперматизм, яъни узоқ жинсий алоқа қилинса-да, умуман шаҳват суюқлиги чиқмайдиган дарддан фарқлай билиш лозим.
Олигозооспермия – шаҳват суюқлигининг 1 млда сперматозоидлар сонининг 60 млндан камлиги билан ифодаланади.
Полизооспермия – 1 мл шаҳват суюқлигида 250 миллиондан зиёд сперматозоидлар бўлиши натижасида уларнинг ҳаракатланишига зарар етади, яъни ғиж-ғиж ҳужайралар учун шира миқдори етарли бўлмайди.
Некрозооспермия – уруғдаги сперматозоидларнинг 80-90 фоиздан зиёд ўлик бўлиши.
Астенозооспермия – фаол ҳаракатланувчи сперматозоидларнинг 70 фоиздан камлиги.
Акинозооспермия – фаол ҳаракатланувчиларнинг 1-10 фоизга қадар тушиб қолиши.
Тератозооспермия – шаҳватда нуқсонли сперматозоидларнинг 30 фоиздан ошиб кетиши.
Пиоспермия – эякулятда йиринг пайдо бўлиши.
Гемоспермия – эякулятда қон пайдо бўлиши.
Спермаагглютинация – сперматозоид ҳужайраларининг бир-бирига ёпишиб қолиши.
Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Спермограмма таҳлилини топшириш шартлари қандай?
Қуйидаги видео лавҳа орқали тухумдоннинг сперматазоид томонидан уруғланишини ҳақида маълумот олишингиз мумкин (Қизиқарли лавҳа). Видео лавҳа «Nuceus Medical Media» томонидан тайёрланган.
[su_youtube_advanced url=»https://www.youtube.com/watch?v=LSsQ7_fzSvk» width=»500″ height=»340″ showinfo=»no» loop=»yes»]