— Семизликдан яъни ортиқча қорин ёғларидан қандай тез халос бўлиш мумкин. Қорин қўйиш, семизлик, тана вазни индексининг бузилиши жинсий фаолиятга қандай таъсири бор?
Файзулло Турсунович, уролог, андролог, сексопатолог:
Йиллаб йиғилган ортиқча вазн ва қорин ёғларидан тезгина халос бўлиш бошидан нотўғри ният, савол ва мақсад. Бирданига организмда норма бўлиб қолган «нонормал» балансни организм розилигисиз ва уни тайёрлашларсиз бузилса, организм рухсат олинмаганлиги сабаб «жаҳли чиқади». Шунинг учун организм берухсат йўқотилган вазн ва бузилган баланс учун «қасд» олади ва йўқотилган 1 кг вазн ўрнига 1 неча кг вазн оласиз. Демак янада семириб кетасиз. Вазнни соғлом ва хавфсиз ҳолда секин ташланади.
Ортиқча вазн ёки семизлик эркаклик ва эркак саломатлиги кушандаси ҳисобланади. Ортиқча вазн ва семизлик, айниқса семириш қорин типида бўлса, суст эрексийа, шаҳват сусайиши ва жинсий заифликда етакчи роль ўйнайдиган сабаблардан.
Тавсиямиз, тана вазнини секин ташлаш керак. Айниқса қорин турида семириш бўлса, бу саволга янада жиддий ва сабот билан ёндашиш керак. Қорин турида семириш энг хавфли ва асоратли семизлик туридир.