Ассалом алейкум, ёшим 23 да турмушга 2016- йил чиққанман, аммо хали фарзандимиз йўқ. Охирги 3 ой хайз даври менда кузатилмади, тест қилсам ҳомила йўқ экан. Декабрь ойининг 23 да ҳайз келди шундан сўнг бир ҳафтада тугади, шу орада турмуш ўртоғим билан жинсий алоқада бўлдик, 1 кун ўтиб яна қон кела бошлади. Таҳминан 27 кундан бери қон кетябди ҳозир чет элдамиз нима қилишни билмаябман? Қандай йўл тутсам бўлади? Бу ҳолатга сабаб нима? Буни уйда тўхтатиш мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Жавлон Абдуллаев, шифокор:
Агар қон 27 кундан бери келаётган бўлса, албатта гинекологга кўриниш керак, қонингиз камайиб кетмасин. Сабаби — гормонал ўззгаришлар бўлиши мумкин, бунинг натижасида олигоменоррея, аменоррея ривожланади. Гинекологга кўрининг. Уй шароитида даволаб бўлмайди, даволайман деб асоратлари ривожланмасин.
Манба: ATF.uz
Мени ёшим 32 да мени хайз циклим бузилган даволаниш учун яхши врач керак,фарзандимиз йук 5 йилдан бери,куп врачга учрашдик,улар даволанамиз натижа бермаяпти мана энди бу́лади дейди бу́маяпти