Простата бези фақат эркакларда бўлади ва қовуқнинг пастки қисмида жойлашган. Простатит – бу простата бези яллиғланиши.
Простата безини кўпинча эркакларнинг «иккинчи юраги» деб аташади, чунки простата бези организмда кўплаб зарур функцияларни бажаради.
Простата бези функциялари
1. Сперма бир қисмини ташкил қиладиган суюқлик ишлаб чиқаради;
2. Тестостеронни унинг фаол шакли – дигидротестостеронга айлантиради;
3. Қовуқ бўйни мушаклари билан биргаликда ички сфинктерни ҳосил қилади, бу ўз-ўрнида сийиш жараёнини бошқаради.
4. Оргазм ҳиссиётини пайдо қилишда қатнашади.
Простатитнинг биринчи белгилари
Простатит белгилари: тез-тез сийиш, сийганда ачишиш ва оғриқ бўлиши, қийналиб сийиш, сийгандан кейин қовуқ тўла бўшамаганлик ҳиссиёти, думғаза ва киндик остида, бел соҳасида оғриқ бўлиши.
Простатит қачон бошланади?
У ёки бу шаклда простатит 30 ёшдан катта эркакларнинг ярмидан кўпида бўлади. Простатит 18–20 ёшдаги ёш эркакларда ҳам кузатилиши мумкин.
Простатит сабаблари:
- Сурункали совуқда бўлиш, хала бўлиш;
- Узоқ ва сурункали вақтида сиймаслик;
- Жинсий ҳаёт мунтазамлиги бузилиши (узоқ вақт жинсий алоқа қилмаслик, жинсий ҳаёт мунтазам эмаслиги);
- Нотаниш аёллар билан сақланмай жинсий алоқа қилиш;
- Камҳаракат ҳаёт тарзи, кичик тос аъзоларида қон ва лимфа оқишини бузилиши;
- Инфекцион касалликлар;
- Чекиш ва алкогол;
- Жароҳатлар;
- Гормонал бузилишлар;
- Иммунитет фаолияти бузилиши;
Простатит турлари:
Бактериал простатит-простата безини касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: ичак таёқчаси, кўк йиринг таёқчаси, протей, клебселла, тилларанг стафилококк.
Бу бактерияларнинг кўпчилиги – инсон организмининг нормал микрофлораси бўлиб, улар ичакда ва терида яшайди.
Бу бактериялар простата бези тўқимасига кириб олгач яллиғланиш келтириб чиқариши мумкин. Кўпинча бу бактериялар простата безига қовуқ ва сийдик канали орқали, ичаклардан қон томирлар орқали кириши мумкин.
Бактериал простатит белгилари:
- Иситма ва қалтираш;
- Бел, думғаза, қов соҳасида оғриқ;
- Сийишда оғриқ, ачишиш, тез-тез сийиш, қовуқ сийгандан кейин бўшамаганлик сезгиси;
- Оғриқли эякуляция
- Шахват пасайиши;
- Эрекция сифати пасайиши;
Агар сизда шу белгиларнинг биронтаси кузатилса албатта Андролог мутахассис қабулига боринг. Ўткир простатитда тезкор диагностика ва даво қилиниши керак.
Сурункали простатит одатда ўткир простатит асорати ҳисобланади.
Яна сурункали простатитга сийдик йўли катетеризацияси, бошқа аъзолардаги инфекциялар, сийдик ва таносил аъзолари жароҳати сабаб бўлиши мумкин.
Сурункали простатит белгилари:
- тез-тез сийиш;
- сийишда ачишиш ва оғриқ;
- оралиқ ва тосда оғриқ;
- кечаси сийиш кўпайиши;
- қийналиб сийиш;
- спермада қон бўлиши;
- оғриқли эякуляция;
- тана ҳарорати бироз кўтарилиши;
Сурункали простатит белгилари секин-аста ривожланади. Касаллик қўзғалиши касаллик пасайиб уйқу ҳолатига ўтиш даври билан алмашиб туради. Андролог кўригига боришни кечиктирмаслик керак. Сурункали простатитда комплекс ва квалификацияли даво қилиш керак.
Сурункали бактериясиз простатит сабаби бир неча:
- Қовуқ сийдикка тўла бўлган холда оғир юк кўтариш (сийдик простата безига кириши мумкин);
- Тос мушаклари спазми, натижада простата безида босим кўтарилади;
- Сийдик таносил аъзоларида анатомик бузилишлар, масалан, сийдик канали торайиши;
- Простата бези доимий жароҳатланиши;
Сурункали ва бактериясиз простатит белгилари ўхшаш. Бу простатитларни фақатгина лаборатор текширишлардагина фарқлаб олиш мумкин.
Диққат!
Простатит белгилари шундай хавфли касалликлар, масалан, систит, қовуқ раки ва простата бези ўсмаси касалликларига ўхшаб кетади.
Ўз вақтида диагностика қилиш ва зарур муолажаларни қилиш учун Андролог мутахассис қабулига вақтида бориш керак.
Энг зарури!
Простатит сабаби инфекция бўлиши мумкин. Лекин камҳаракатлилик ва зарарли одатлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Андролог мутахассисга вақтида бориш аниқ ва тўғри ташхис қилиш ва тез-тез сийиш, жинсий ҳаётда оғриқ ва қийинчиликлар билан боғлиқ бўлган нохуш белгилар юзасидан тўғри даво танлаш ва шу нохушликларни йўқотиш имконини беради.