Эркаклар соғлиқларига жиддий эътибор беришларида уларга турмуш ўртоқлари ҳам кўмаклашишлари керак. Қуйида эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланган, халқимиз орасида кенг тарқалган ва тиббиётда ўз исботини топган усуллардан фойдаланишни маслаҳат бераман.
Рух эркак учун зарурий элемент
Простата бези учун энг муҳим элемент бу — рух. Ушбу элементни топиш учун қиммат дорилар ёки таомларга биологик қўшимчалар сотиб олиш шарт эмас. Халқимизнинг севимли меваси — анжир рух моддасига жуда ҳам бой. Анжир ҳаттоки қуритилган ҳолида ҳам ушбу моддани ўзида сақлаб қолади. Шунинг учун эркаклар бу мевани қишин-ёзин истеъмол қилишлари лозим.
Эркаклар саломатлигини мустаҳкамлашда ошқовоқнинг данаги ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Уни қуритилган ҳолда эйиш мақсадга мувофиқдир.
Азиз аёлларга илтимосим — севимли турмуш ўртоғингиз соғлом бўлишини хоҳласангиз, пишиқчилик пайтида овқатдан сўнг анжирни ювиб, дастурхонга қўйинг. Қишда истеъмол қилиш учун ҳам анжирни қуритиб қўйишга одатланинг. Бундан ташқари, қовоқли таом тайёрлаган кунингиз уруғини алоҳида ликобчага солиб, турмуш ўртоғингизнинг олдига қўйинг. Ана шунда турмуш ўртоғингиздаги бўлажак касалликларнинг олдини олган бўласиз!
Эркакларнинг жисмоний ҳаракатларни кам бажаришлари, бир жойда ўтириб ишлаши ҳам уларда простата бези ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бундай касб эгаларига иш пайтида озгина танаффус қилиб, хонада бир оз юришлари ёки қисқа-қисқа, энгил машқлар бажаришларини маслаҳат бераман.
Ўтириб ёки ётган ҳолда оёқларни тепага кўтариб, чап оёқни ўнг элкага, ўнг оёқни чап элкага қўйиб ёки фақат ётган ҳолда «велосипед» бошқаргандек машқ бажариш, орқа томонга қараб сузиш жуда фойдали.
Простата бези ҳарорат алмашинувига нисбатан сезувчан бўлиб, бу касаллик совуқни ёқтирмайди. Шунинг учун эркакларимизга совуқ ҳаводан сақланиш лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман. Қиш кунларида йиғинларда, кафеда, кўчада ёки машинада совуқ ўриндиқларга ўтиришга тўғри келади. Шу боис, эркакларимизга ўзлари билан кичкина гиламча ёки ёстиқча (машинага ташлаб қўйсангиз, асқотади) олиб юришларини маслаҳат бераман. Бунинг сира уятли жойи йўқ!
Простата бези вазифалари нималардан иборат?
Простата бези иккита асосий вазифани бажаради.
Биринчидан, бу без эрекция (жинсий олатнинг кўтарилиши) юзага келишида муҳим аҳамиятга эга. Без ишлаб чиқарган гормонлар қонга қуюлиб, у кун давомида инсонда сексуал биоритм (жинсий майлга боғлиқ бўлган руҳий ҳолат)ни фаоллаштиради ва жинсий майлнинг яхшиланиши (либидо)га ёрдам беради. Инсон миясига келадиган ҳар қандай жинсий майл уйғониш пайтида простата бези оддий ҳолатдагига нисбатан жуда кўп миқдорда гормон ишлаб чиқаради, натижада шу заҳотиёқ эркак манийсида ўзгариш юз беради.
Иккинчидан, простата бези фарзанд кўриш, яъни эркак сперматозоиди (уруғ ҳужайраси) аёл тухумдонини уруғлантиришда асосий вазифани бажаради. Уруғ ҳужайралари ташқарига чиқиб кетишидан аввал пешоб чиқариш йўли (уретра)га келиб тушади ва бу эрда простата бези ишлаб чиқарган суюқликка тўйинади. Яхши тўйинган уруғ ҳужайраларигина аёл тухумдонини уруғлантириши мумкин.
Простатит қандай пайдо бўлади?
Простатит касаллиги безга:
- сийдик пуфаги;
- сийдик йўли;
- тўғри ичак;
- қон томирлари ва кичик тоснинг лимфа томирлари орқали инфекция тушиш туфайли пайдо бўлади.
Безнинг «омадсиз» жойда жойлашганлиги туфайли унга ҳар хил инфекцияларнинг тушиши табиий ҳолдир. Бу касалликни келтириб чиқарувчи эмас, балки ривожланишига ёрдам берувчи омил ҳисобланади.
Статистик маълумотларга кўра, 90 фоиз простата бези касалликлари сийдик ва аёлларнинг жинсий органлари, урогенитал инфекцияларидан келиб чиқади. Соғлом бўлишни истовчи ҳар бир эркак бегона аёллар билан жинсий алоқада бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, овқатланиш, ухлаш, ҳаттоки жинсий алоқа ҳам меъёрида бўлиши лозим.
Ушбу видео лавҳа орқали простатит касаллиги вақтида қилинадиган машқлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
[su_youtube_advanced url=»https://www.youtube.com/watch?v=J2RhP5nM4RY» width=»500″ height=»340″ showinfo=»no» loop=»yes»]
Эксперт: Дилмурод ИРГАШEВ, тиббиёт доктори, андролог.
Манба: «Шифо-инфо» газаэтаси.