— Ассалому алайкум! Саволим турмуш ўртоғим тўғрисида эди. Севишиб турмуш қурганмиз, 3 йил бўлди. 1 та фарзандимиз ҳам бор. Ҳаётимиз бир қарашда рисоладагидек, лекин… Турмуш ўртоғим 4 йил онанизм билан шуғулланган экан. Порнофилмлар кўрган. Шуни оқибати бўлса керак, қўзғалиш жуда қийин. Жинсий алоқага эҳтиёжи кам (1 ҳафтада 1 марта) Ҳозир 25 ёшда. Яқинлик вақтида умуман эҳтирос йўқ. Даволанса бўладими? Олдиндан раҳмат.
Абдулхаев Файзулло, уролог, андролог, сексопатолог:
— 25 ёшлик эркакда жинсий алоқага эҳтиёж кам бўлса, жинсий алоқа 1 ҳафтада 1 марта бўлиши ва шаҳвоний эҳтирос йўқлиги, қўзғалиш қийинлиги онанизм ва порнофилм каби кино кўриш, ҳаёт тарзидаги зарарли одатлар ва яллиғланиш касалликлари, яна балки гормонал ўзгаришлар, семизлик, алкогол, стресс ва руҳий зўриқишлар сабабли келиб чиққан оқибат. Бу ҳолатни, албатта, даволаш мумкин.
Тавсия: Бу ҳолатни даволаш учун албатта Андролог доктор қабулига бориш керак. Уролог эмас айнан Андролог шу муаммолар бўйича мутахассис хҳисобланади. Андролог лозим топган текширишларни ўтказиш ва таҳлиллар натижасига таяниб асосли даво муолажаларини қилиш керак.
Репродуктив саломатлигингизга оид саволларингиз бўлса, савол-жавоблар учун ихтисослаштирилган ATF.UZ сайтимизда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Salom doktor men 3 yilcha onanizm bilan shug‘ulanganman mana 3 oydan buyon o’zimni tiya oldim hozirda ehtiroslarim yo’qligini his etayabman olatim chapga qiyshaygan yoshim hozir 18 da qizlar bilan hali aloqada bo’lmaganman doktor menga qanday yordam bera olasiz.
Onanizm bilan shug’illanishni tashlaganingiz bu yaxshi holat. Siz aytayotgan muammolarni esa androlog shifokor yordamida bartaraf qilish mumkin.