Соғлом оила - соғлом келажак

Ўткир ва сурункали простатитни ўзаро қандай фарқлаш мумкин?

Простата бези яллиғланиши билан кечадиган простатит касаллигининг ўткир ва сурункали турлари бор экан. Уларни бир-биридан қандай фарқлаш мумкин?

prostatit

Демир АЛЕКСЕЕВ, cексопатолог:

Ўткир простатитда бемор тез-тез сияди, пешоб ажратганда жинсий аъзосида санчиқ туриб, ҳатто ҳожат вақтида тўғри ичакда ҳам оғриқ кузатилади. Бу касаллик ўз вақтида даволанмаса, простатитни вужудга келтирган инфекциялар атрофдаги аъзо ва тўқималарга ҳам ўтади. Оқибатда простата безида пайдо бўлган абсцесс (йиринглаш), ҳатто сепсисс (қонга йиринг тушиши)га олиб келади. Бу эса эркакни бепушт қилиб қўяди. Ўткир простатитга чалинган бемор албатта шифохонага ётиб даволаниши керак.

Сурункали простатитда пешоб чиқариш ёки ҳожатдан сўнг бироз оғриқ туради, жинсий аъзодан камроқ миқдорда суюқлик ажралади. Сурункали простатида шифокор буюрган дори-дармонлар ва физиотерапия муолажалари тузалишга кўмаклашади. Бундай беморга аччиқ, шўр овқатлар ейиш, спиртли ичимликлар ичиш асло мумкин эмас. Ич юришиб туришига алоҳида аҳамият бериш лозим.

Манба: «Sugdiyona.uz» нашри.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.