Турмушга чиққанман. Негадир жинсий алоқада оргазм жуда кеч содир бўлади. Унгача эрим алоқа ҳаракатини ҳам тугатиб қўяди. Бундай ҳолатлардан сўнг, жинсий алоқага булган истагим сўниб бормоқда. Менинг вазиятимда нима маслаҳат берасиз?
Дилмурод Иргашев, сексопотолог:
Жинсий ҳаётда гармония бўлмаса, эркак ва аёл бирдек қониқиш хосил қилмайди. Жинсий актнинг қанча давом этиши муҳим эмас. Тез тугайдими ёки узоқ давом этадими, асосийси хар икки томоннинг қониқиш хосил қилишидир. Аммо эркакнинг жинсий актни, аёл оргазмга киргунига қадар якунлашини, эркакдаги баъзи касалликлар ёки бошқа бир ҳолатлар билан изохлаш мумкин. Бу вазиятда аёлнинг талаби ўринли. Эркак эса андролог текширувидан ўтиб, муаммоларни ҳал қилиши тавсия этилади.
Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Психологик лаззатланиш учун аёлга нима керак?
Манба: «Суғдиёна» газетаси.