Соғлом оила - соғлом келажак

Оофорит ёхуд тухумдон яллиғланиши хавфли касалликми?

Халқ тилида тухумдон шамоллаши дейиладиган бу касаллик тиббиётда тухумдонлар яллиғланиши деб юритилади. Аниқроқ қилиб айтганда, оофорит – тухумдонлар яллиғланиши. Бу касаллик бир томонлама ёки икки томонлама бўлиши мумкин. Бачадон найлари яллиғланиши билан бирга келади.

ooforit

Оофоритга сабаб бўлувчи омиллар нима?

Организмнинг гонорея, трихомониаз, хламидиоз, микоплазмоз, туберкулез, ичак таёқчаси, стафилококк, кандида, стрептококлар билан зарарланишидан келиб чиқади.

Бундан ташқари совуқда қолиш, туғруқ даврида инфекция тушиши, ҳомиладорликни хирургик йўл билан тўхтатиш, барер турдаги контрацептивларсиз ҳимояланмаган жинсий акт, ҳайз маҳалида жинсий алоқа, гиподинамия ҳам тухумдон яллиғланишига сабаб бўлувчи омилладрдандир

Тухумдон яллиғланиши белгилари

  • Қорин пастида кучли оғриқлар, бел ва думғаза соҳасига узатилади;
  • Сийдик чиқариш оғриқлари;
  • Йирингли сероз ажралмалар;
  • Тана ҳарорати ортиши;
  • Иситма;
  • Жинсий алоқа пайтидаги оғриқлар;
  • Доимий қон кетиш;
  • Доимий жинсий алоқада ҳомиладор бўла олмаслик.

Оофорит касаллиги диагностикаси

Тухумдон яллиғланиши

Тухумдон яллиғланиши касаллиги диагностикасида аввало гинеколог шифокорнинг тиббий кўриги зарур. Қўшимча тарзда

  • Тос аъзолари УТТ
  • ПСР диагностика
  • Бактериологик текширув
  • Лапароскопия
  • Гистеросалпингография

Касалликни энг аввало аппендицит, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, эндометриоз, тухумдон киста ва кистома, миома ва перитонит каби касалликлардан фарқлаш лозим.

Оофорит касаллигини даволаш

Антибиотиклар, оғриқсизлантирувчилар, сулфаниламидлар, физиотерапия, кальций хлориди, қорин пастига муз, гинекологик массаж каби муолажалар қўлланилади. Бемор стационар шароитда даволанади.

Тухумдон яллиғланиши ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратлар бериши мумкин?

  • Бачадон найлари ўтказувчанлигининг бузилиши;
  • Бепуштлик;
  • Пиелонефрит;
  • Систит;
  • Ҳайз цикл бузилиши;
  • Қорин бўшлиғи аъзолари абсеси каби оғир асоратлар бериши мумкин.

Бу касаллик билан кимлар кўпроқ касалланишади?

Жинсий партнерларни алмаштирувчи, ҳимояланмаган жинсий алоқадан фойдаланувчи аёллар, ҳомиладорлар, сийдик чиқарув йўллари инфекцион яллиғланиш касалликлари билан касалланган аёлларда кўпроқ кузатилади.

Касалликнинг олдини олиш учун

Аёллар интим гигиенага, соғлом турмуш тарзига, тос аъзоларини совуқда қолишдан сақлаши ҳамда бу касалликка сабабч бўлучи омилларни тезда бартараф қилишлари лозим.

Ўқишга тавсия этамиз: Жинсий аъзоларимдаги шамоллаш қандай касаллик?

Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг!
1 баҳо2 баҳо3 баҳо4 баҳо5 баҳо

Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш