Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 39 ҳафтаси

Ҳомиладорлик тўққизинчи ойи ўртаси. Агар сиз ҳали туғмаган бўлсангиз ҳомиладорликнинг 39 ҳафтасида фарзандингиз дунёга келишининг эҳтимоли жуда катта.

Ҳомиладорликнинг 39 ҳафтаси

Болакай «дунёга чиқиш» учун тўлиқ тайёр. Онанинг организми ҳам тайёр. Буёғига жуда оз қолди.

Кичкинтой ўзини қандай ҳис қилмоқда

Болажон шаклланиб бўлган ва ўсишда давом этмоқда. Деярли мустақил одамчанинг вазни ҳозир 3–3,5 кг, бўйи – 50–53 см ни ташкил этади. Она қаърида экан, барча озиқ моддаларини киндик ва йўлдош орқали олади, ўпкаси эса биринчи нафасни олишга тайёр турибди. Ичакда озиқани ҳаракатга келтириш учун хизмат қилувчи тукчалар шаклланиб бўлган, ошқозонда уни парчалаш учун зарур ферментлар ишлаб чиқарилмоқда.

Болажон ўмбалоқ ошиши учун жой етарли эмас – ўзи анча катта бўлиб қолганда. Териси ёқимли оч пушти рангга кирган, бу тери ости асоснинг яхши ривожланганидан дарак беради.

Кичкинтой кўзларининг кўриши эмизиш вақтидаги онанинг юзи масофасига мослаша олади – 20–30 см. Кичкинтойнинг ўткирлик ва контрастлик бўйича сезувчанлиги ривожланмоқда, ҳозирдан унда яққол ва рангли кўриш, ҳаракат ва лип-лип ўтишларга сезувчанлик бор.

Киндикни кесиш қоидаси

Киндик бутун ҳомиладорлик вақти мобайнида ўзининг муҳим хизматини ўтади. Энди туғруқдан кейин ҳам уни жуда ҳам эҳтиётлаш керак.

Ҳомиладорликнинг 39 ҳафтасида киндик боланинг бўйнига ўралиб қолиши эҳтимоли бор. Шуни эътиборга олган акушерлар болани жуда эҳтиёткорлик билан чиқариб олишади, жонланиб ётган киндикнинг тўхташини кутиб туриб, кейин олдиндан икки томондан сиқиб, спирт билан ишлов берган ҳолда уни кесишади.

Кесилгандан кейин киндикнинг калта томони қуриб, тушиб кетади. Буларнинг ҳаммаси туғруқдан кейин тахминан 5–7 куннинг ичида юз беради. Яна бир воқелик – болакай чиройли киндикчали бўлиб қолади.

Она ўзини қандай ҳис қилади

Ҳомиладорликнинг 39 ҳафтасига етганда сиз 11–16 кг тўплаган бўласиз. Бошқа тўлишмайсиз, аксинча – бироз вазн йўқотишингиз ҳам мумкин.

Бочадон туби масофаси қов симфизидан – 36–40 см, киндикдан – 16–20 см ни ташкил этади. Бачадон туби пасаяди, ҳомиланинг олд томони туғруқ каналининг юқори қисмига киришни бошлайди.

Туғруқ аломатлари тез орада ўзини кўрсатади! Йўлдош қарийди, кичкинтой кислород танқислигини ҳис этмаслиги учун тоза ҳавода кўпроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Бачадон қовуққа кўпроқ босим ўтказади, сиз чот орасида санчиқли оғриқларни ҳис этишингиз мумкин. Тўлғоқ тутиши мумкин: улар ёлғондакамми ёки чинми? Туғруқ вақти келган-келмаганлигини аёлнинг ўзи ёхуд шифокор ёрдамида аниқласа бўлади. Тўлғоқ вақтида энг муҳими – ваҳимага тушмаслик. Худо хоҳласа, ўз вақтида ва муваффақиятли туғиб оласиз.

Ҳомиладорликнинг 39 ҳафтаси: қорин тошдек қотади

Туғруқдан олдинги охирги босқич етиб келди. Айрим охирги «қийинчиликлар» қолди холос, шундан кейин болажонингиз бағрингизда ётади. Ҳомиладорликнинг 39 ҳафтасидаги ноқулайликлар: қорин тошдек қотади, вақти-вақти билан тўхтаб қоладиган тортувчи оғриқлар, қўл-оёқларнинг шишиши. Буларнинг ҳаммаси яқинда тўхтайди. Кичкинтой туғилгандан сўнг сиз буларнинг ҳаммасини эсдан чиқариб юборасиз!

Ҳомиладорликнинг 39 ҳафтаси – туғруқ даракчилари:

  • Орқа ва белдаги тортувчи оғриқ.
  • Шиллиқ тиқиннинг ажралиши.
  • Қорин спазми (оралиғи – соатига 5 мартадан кўп).
  • Қонли ажралмалар.
  • Иштаҳанинг кўтарилиши.
  • Ич кетиши ёки суюқ келиши.
  • Ҳомила атрофидаги сувларнинг оқиб кетиши.

Ўз ҳолатингизни кузатиб юринг, туғруқ даракчилари йўл-йўриқ кўрсатади, нималар қилиш лозимлигини танангизнинг ўзи сизга билдиради!

Иккинчи ҳомиладорлик

Агар сиз ҳомиладорликнинг 39 ҳафтасида турган бўлсангиз, қолаверса бу сизнинг иккинчи ҳомиладорлигингиз бўлса, унда билингки, туғруқдан олдинги белгилар илк бора туғаётган аёлларнинг туғруқ даракчиларига ўхшаш бўлади. Бироқ ҳомиладорликнинг 39 ҳафтасида иккинчи туғруқ олдингидек кечмайди: бола туғруқ йўлларидан тез ўтиши сабабли чақалоқ туғилиши жараёнининг ўзи анча тезлашади. Организмингиз биринчи тажрибасидан келиб чиқиб ҳамма нарсани «ўзи яхши билади». Танангизга ихтиёрни бериб қўйинг ва ҳаммаси яхши бўлади!

Ўзаро қўллаб-қувватлаш

Ҳозир сизга кўпроқ нима кераклигини биласизми? Қўллаб-қувватлаш. Қариндошлар, яқинларингиз, сизни яхши кўрувчи инсонларнинг кўмаги лозим. Баъзида биргина ширин сўз дунё-дунё дори-дармондан ва қатор-қатор шифокорларнинг ўрнини боса олади.

Сиз ҳомиладорликнинг 39–40 ҳафталарида турибсизми? Ҳозир сизнинг болажонингизга нима кераклигини биласизми? Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз керак! У борган сайин дунё юзини кўришга шошилиб кетяпти. Унга ёрдам беринг. Кичкинтойингиз билан гаплашинг, «ҳаммаси яхши бўлади» деб унга айтинг. Шунда кўрасиз, Худо хоҳласа, ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ!

Манба: Homiladorlik.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.