Ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасида нималар юз беради
Одатда кўпчилик аёллар ҳозир ўзларини яхши ҳис этадилар. Бироқ шунга қарамасдан баъзи ноқулайликлар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Айрим ҳолларда думғаза ва тос-қов суяклари атрофида оғриқлар пайлдо бўлиши мумкин, агар улар кучли бўлмаса, хавотирли жойи йўқ. Лекин агар оғриқлар сизга азият бераётган бўлса, албатта шифокорга учрашиш керак бўлади.
Оёқдаги оғирлик пайларнинг чўзилиши билан боғлиқ. Ортопедик патакли поябзал танланг, оёқларингизга дам бериб туринг, узоқ сайр қилманг ҳамда кўп вақт оёқда турманг.
Баъзи аёллар учун ҳомиладорликнинг 23 ҳафтаси – варикознинг бошланиш палласи ҳисобланади. Бунга сабаб – бўшашган томир деворлари. Варикозни вақтида аниқлаб, унинг эҳтимолий асоратларини имкон борича камайтириш керак.
Ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасида ҳомиланинг аҳволи
Мазкур муддатда кўп оналар кичкинтойнинг нафақат қимирлашини ҳис этадилар, балки ундан кўпроғини аниқ-тиниқ сезадилар, масалан, бола кафтини ёки товонини айнан билиб турадилар. Баъзида ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасидаги қимирлашлар шунчалик кучайиши мумкинки, улар ҳатто бўлғуси она учун айрим ноқулайликларни келтириб чиқаради. Болажон вазни энди 450 г, унинг бўйи эса 20 см га етиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасида ҳомиланинг ривожланиши бир маромда давом этади, болакай ўсади, унинг оғирлиги ошади, ҳис этиш органлари ривожланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, қорин ичида 23 ҳафталик бўлган бола ҳатто тушлар кўриши мумкин! Ташқи жиҳатдан ҳам кичкинтой ўсган: унинг ҳаракатлари янада тиниқлашган, у атрофидаги оламга қизиқа бошлаган – киндикни тортқилайди, ўзини пайпаслаб кўради.
Болакай ҳозирча жуда ориқ, қарияга ўхшайди. Кўзлари очилган, ёруғлик ва қоронғиликни фарқлай олади. Кичкинтой кескин товушлардан, шовқин-сурондан чўчийди, унга сизнинг ёқимли овозингиз ва аллаларингиз ёқади.
«Янги» тана: кўникиб борамиз ва хурсанд бўламиз
Сиз ўз танангиздаги ўзгаришларни сезасиз: баъзи оналар бундан бағоят хурсанд бўладилар, айримлар янгича ташқи кўринишига ҳозирча кўника олмайди, баъзилар учун ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасида қориннинг катталашуви алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун юқоридаги аёлларнинг биринчиларида, аксарият ҳолда, ўзларига ишончлари баланд бўлади, улардан ёруғлик ва нафосат уфуриб туради. Иккинчи тоифадаги оналар эса ўзининг янгича кўринишидан, ўзгариб қолган қадам ташлашларидан уялгандек бўлади. Бугунги кунда амалда ҳамма оналар руҳшуносга бориб, ўзларида юзага келган ўнғайсизликларни бартараф этишлари мумкин.
Ўзингизни боласини ҳозироқ ҳимоя қилишга шайланган оналардек тутинг. Демоқчимизки, ҳар қандай асабийликка, бемаъни ўй-фикрга ва асоссиз хавотирланишларга йўл берманг.
Фойдали озиқни танланг
Қабзият, жиғилдон қайнаши, бавосил – мазкур муддатда буларнинг ҳаммаси учраши мумкин. Назарий жиҳатдан мана шу кам ёқимли ҳолатга олиб келиши мумкин бўлган таомларнинг ҳеч бирини тановул қилманг. Қовурилган, аччиқ, дудланган, ширинликлар: буларнинг барчасидан умуман воз кечишга ҳаракат қилинг. Ортиқча вазн йиғиш фойдасиз эканлигини унутманг: ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасида 6.5 кг гача оғирлашиш меъёр ҳисобланади. Ортиқча вазн баъзи хасталикларни келтириб чиқариши мумкин, бунда ҳомиладорликнинг ўзи ҳам оғирроқ кечиши мумкин.
Бошоқли ўсимликлар, кепакли нон, мол гўшти, қайнатилган балиқдан эса яхшиси воз кечмаган маъқул. Жуда ширин ичимликларни ичманг, фастфуддан бош тортинг.
Ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасида УЗИдан ўтиш
Умумий қон таҳлили ва умумий сийдик таҳлили – булар мазкур муддатда кўпинча ўтказиладиган текширувлар ҳисобланади. Лекин сиз агар иккинчи УЗИдан ўтмаган бўлсангиз, ушбу муддатда ундан албатта ўтасиз.
Мазкур УЗИда йўлдош, ҳомила атрофидаги сувлар ҳолатига баҳо берилади, ҳомила ривожланишида нуқсонларнинг бор/йўқлиги ўрганиб чиқилади.
Ҳомиладорликнинг 23 ҳафтасидаги сезгилар
Мазкур муддатда бўлғуси онанинг териси ултрабинафша нурларга ўта таъсирчан бўлади, шу туфайли ҳар қандай офтобда қорайиш кучли пигментацияга олиб келиши мумкин. Эҳтимол, эмчагингиз қорайиб қолган, қориннинг пастки қисмидаги чизиқча янада тўқ рангга кирган. Буларнинг ҳаммаси меъёрдаги ўзгаришлардир.
Аёл соч ва тирноқлари қанчалик тез суръатларда ўсаётганини сезиши мумкин. Гормонлар сизга гўзал соч тарами ва маникюрни ҳадя қилгани рост. Қулай кийим ва паябзалдагина юринг, ажойиб ҳолатингизни гўзал нарсалар билан янада безатинг.
Манба: Homiladorlik.uz