Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтаси

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтаси муборак бўлсин! Ярим йўлни ортда қолдирдингиз! Йўлнинг кейинги ярмини босиб ўтишингиз руҳан осон кечади, зеро сиз ғимир-ғимирлари анча сезиларли бўлиб қолган кичкинтойингизни яхши кўриб қолишга улгурдингиз.Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасиИккинчи мажбурий УЗИни ўтказишнинг вақти келди, яна бир қанча таҳлиллардан ўтишга тўғри келади. Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасида қорин ўсади, таниш-билишлар янги меҳмон кутаётганлигингизни ўзингиздан сўрашади. Энг осон ва фаровон иккинчи триместр давом этмоқда.

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасида нималар юз беради

Бачадон кўтарилиб, борган сайин ҳажман катталашади. 20 ҳафтада қорин энди росмана дўппаяди, киндик туртиб чиқа бошлайди. Баъзи аёлларда эмчакдан сарғиш рангли ярим шаффоф суюқлик – оғизсут ажраб чиқишни бошлайди. Уни эзиб чиқариш мумкин эмас, кўкракни юмшоқ салфетка билан артиб қўйсангиз кифоя. Бу бўлғуси кўкрак сутидан олдин келадиган оғиз сути бўлиб, у оз-оз миқдорда туғруқ кунларига қадар ҳам чиқиши мумкин.

Агар болакай жуда қаттиқ туртинаётган бўлса, эҳтимол унга кислород етишмаётгандир. Сиз тоза ҳавода кўпроқ бўлинг, балки ҳомиладор аёллар учун мўлжалланган фитнес билан шуғулланиб кўрарсиз.

Қорин териси тортилади, чунки бачадон ўсяптида. Бунинг оқибатида енгил қичишиш пайдо бўлиши мумкин, бироқ махсус крем ва лосъонлар қичимани кетказишга ёрдам беради.

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасида ҳомиланинг аҳволи

Яқиндагина ҳомиладорлик тестининг жавоби ижобий чиққандек эди, ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасида ҳомиланинг ҳажми эса вазн бўйича 260 граммга, узунасига 16 см гача етиб қолган. Назарий жиҳатдан қараганда, икки ҳафтадан кейин ҳомила яшаш учун лаёқатли бўлиб қолади. Амалда барча орган ва тизимлар шаклланиб бўлган, аммо улар ҳали такомилига етишиш ва онанинг қорнидан ташқарида фаолият кўрсатишга тайёрликнинг мураккаб йўлини босиб ўтиши керак.

Кичкинтой эшитишни бошлаган, ёруғликни ажрата билади, бармоғини сўришни ўрганган, бошини ўгира олади. Вақтнинг кўп қисмида ухлайди, лекин бир оз «ўйнашни» ҳам унутмайди. Жимитнинг териси қалинлашган, унинг остида ёғ йиғилмоқда. Кичкинтойнинг юзи эса ҳали қариянинг қиёфасини эслатади, сабаби унда ёғ умуман йўқ.

20 ҳафтада кичкинтой илк бора кўзларини очади: унинг нафақат қовоғи, балки киприкчалари ҳам бор. Болакай жуда фаол, сиз унинг ғимир-ғимир қилишини ҳис этасиз.

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасида ҳомиланинг жойлашиши: кўпгина болакайлар 20 ҳафтадаёқ бошини пастга қаратган ҳолатни эгаллашади. Агар сизнинг вазиятингизда бундай бўлмаса, ҳавотирланиб ўтирманг. Афтидан, у ҳали бир неча маротаба тўнтарилиб олади.

Ажойиб кайфият ва аъло даражадаги иштаҳа

20 ҳафта – бу ажойиб иштаҳа, ўзини яхши ҳис этиш ва истисно тариқасида у ер-бу ер оғриши. Ҳатто жиғилдон қайнаши ҳам фақат ҳомиладорликкача ошқозон-ичак трактида муаммоси бўлган онажонларни безовта қилиши мумкин.

Ярим йўлнинг ортда қолганлиги ҳам бўлғуси онанинг кайфиятини кўтаради. Афтидан, энди сиз узоқ кутилган декрет таътилига қанча қолаётганини ҳафтама-ҳафта ҳисоблай бошларсиз. Агар сиз ўзингизни аъло даражада ҳис этаётган бўлсангиз, кафе, музей, оммавий тадбирларга боришдан ўзингизни олиб қочманг. Хуш кайфият сизга сув билан ҳаводек зарур.

Ширинликлар ўрнини мева билан тўлдиринг

Ҳомиладорлик ўз босқичининг ярмидан ўтгандан сўнг вазн ортиб бориши ўзини узоқ куттириб ўтирмайди. Бу айниқса тўғри овқатланиш тартибига риоя қилмайдиган онажонларга тегишли. Рўзғорингизни қайта назоратдан ўтказиб чиқинг: қиём қатлами билан қопланган ширинликлар ўрнини мева ва сабзавотлар билан алмаштиринг, қадоқланган шарбатлар ўрнига реза мевали морс ёки компот ичинг.

Албатта бўтқа енг, мазкур муддатда гречка ва сули бўтқалар сиз учун маъқулроқ (улар темир моддасига бой). Мева ёки қуруқ мевалар билан творогни кечки овқатнинг эрта палласида тановул қилинг, икки соатлардан кейин эса (лекин ухлашдан олдин эмас) қайнатилган балиқ ёки мол гўштидан енг.

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасида УЗИ

Бу муддатда скрининг УЗИси тайинланади. Шунингдек бўлғуси она қон ва сийдик таҳлилларини топширади. Иккинчи УЗИдан чўчишнинг ҳожати йўқ: сиз кичкинтойнинг юракчаси қандай ураётганини, қандай мароқ билан ҳаракат қилаётганини кўришингиз мумкин. Эҳтимол, болажонингиз жинсини ҳам сизга айтишар.

Кўпинча айнан 20 ҳафтада креслода ўтказиладиган навбатдаги кўрикни тайинлашади. Бу кўрик оғриқсиз ўтказилади, доктор бачадон бўйни қай ҳолатдалигини текширади.

Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидаги сезгилар

Кўкрагингиз парвариши билан шуғулланинг: аксарият аёлларда сут безларининг эстетик кўриниши билан боғлиқ бўлган келгусидаги муаммолари эмизиш билан мутлақо боғлиқ эмас. Кўпинча ҳомиладорлик вақтида бюстгалтерни нотўғри тақиш ва кўкракни парваришсиз қолдириш шунга олиб келади. Дўконга бориб ўзингизга мос келадиган бюстгалтерни сотиб олинг. Тери чўзилиши сабабли пайдо бўлиши мумкин бўлган тилим-тилим атрофик чандиқларнинг олдини олувчи крем ҳам харид қилинг.

Агар 20 ҳафтада шишлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга боринг. Шишлар бу муддатда пайдо бўлмаслиги керак. Ҳар қандай ғайриоддий сезгилар, оғриқлар тўғрисида докторга айтинг.

Қаддингизга мос кийим кийинг, ўта тор кийимларга кўнгил берманг. Поябзал ҳам қулай бўлиши лозим, пошнаси кенг ва баландлиги 3–5 см атрофида бўлиши мумкин.

Манба: Homiladorlik.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.