Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтаси

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасидан эътиборан ҳомиладорликнинг бешинчи ойи бошланади. Бирор-бир нохуш сезгилар билан қамраб олинмаган қулай давр. Лекин баъзи ўзгаришларни сиз барибир сезасиз: балки бу милкларнинг қонаб туриши бўлар, балки кучли терга ботиш ёки қиндан кўп миқдорда ажралма чиқиши бўлар.Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасиКўпроқ ҳордиқ чиқаринг, вақтида уйқуга ётинг ва ўзингизни ортиқча юмушлар билан толиқтирманг: шунда ҳомиладорликнинг бешинчи ойи сиз учун жуда ажойиб бошланади.

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасида нималар юз беради

Бу муддатда бачадоннинг атрофга қараб эмас, балки юқорига қараб ўсиши юз беради. Шунинг учун бу жараён озгина оғриқли сезгилар билан кечиши мумкин. Афсуски, бунга ёқимсиз бўлган жиғилдон қайнаши, ҳарсиллаш ва тез-тез сийиш ҳолатлари ҳамроҳ бўлиши мумкин. Лекин бу аломатларнинг ҳаммаси сизда ҳам пайдо бўлади дегани эмас, албатта.

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасида тил оқариши яъни кандидоз кучайиши мумкин: шифокор бунга қарши кураш чораларини сизга тайинлаб беради. Лекин, нима бўлганда ҳам, ширинликлардан воз кечишингизга тўғри келади.

Аёл юрак уриши тезлашганини сезиши мумкин. Бу ҳолат йўлдош томирлар бўйлаб озуқа моддаларини узатаётгани туфайли юз беради. Юрак фаолиятининг тезлашиши милкларнинг қонашига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун стоматологга учрашсангиз, сизга оғиз бўшлиғини чайиш учун хавфсиз воситани тавсия этади. Тер чиқиши ҳам кучаяди, лекин бундан чўчимаслик керак. Тез-тез душ қабул қилинг, ҳиди ўткир бўлмаган дезодорантлардан фойдаланинг.

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасида ҳомиланинг аҳволи

Бу ҳафтада болакайнинг ўз иммун тизими ишга тушади, кичкинтой организми ўзининг иммуноглобулин ва интерферонини ишлаб чиқара бошлайди. Энди она касал бўлган тақдирда ҳам кичкинтойнинг ўз ҳимояси бор.

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасида ҳомиланинг вазни 200 грамм атрофида, узунлиги 10 см дан 14 см гача бўлади. Кичкинтой анча фаол, баъзида қаттиқ товушлардан чўчиши ҳам мумкин.

Энди болакайнинг тери остида ёғ боғлай бошлайди, кейинчалик у организмда иссиқлик алмашувини бошқаришга ёрдам беради. Кичкинтойнинг юраги амалда шаклланиб бўлган, у ўз вазифасини жуда яхши уддалаяпти. Қиз болаларда бу вақтда бачадон шаклланишни бошлайди.

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасида болакайнинг доимий тишларига асос солинади. Буйрак усти безлари фаол равишда гормонлар ишлаб чиқаради, гипофиз (мия остидаги ўсишга таъсир кўрсатувчи ички секреция бези) фаол ишлай бошлаган. Кичкинтой ҳамма товушларни эшитади ва онанинг барча ҳис-туйғуларини ҳис этади.

Боланинг тана тузилмасидаги мазкур барча ўзгаришлар ҳомила тўғри ривожланаётганидан далолат беради.

Жараён нормал тарзда кечаётганда, агар бирор бошқа сабаб бўлмаса, шифокор ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасида УЗИ тайинламайди.

Бироз толиқиш ҳамда дастлабки мулоқот

Гарчи сизни бирор нарса безовта қилаётган бўлса ҳам, масалан, ётиш ноқулай бўлганлиги сабабли яхши ухлай олмасангиз ёки жиғилдон қайнаши сизни ҳеч тарк этмаса, умидсизланмасликка ҳаракат қилинг. Болакай онанинг ҳис-туйғулари ва кайфиятидан таъсирланишини ёдингизда тутинг. Боланинг ғимир-ғимир қилиши, одатда, шундан далолат беради. Кичкинтой билан бироз гаплашинг, муддат ҳали кичик бўлса ҳам у сиз билан суҳбатлашишни жуда истайди.

Кўпроқ дам олинг, яқинларингиздан хўжалик ишларингизда кўмак бериб юборишларини илтимос қилинг. Одатдаги уй юмушларини уддалай олмаётганингиз айбга кирмайди.

Ҳомиладорнинг анъанавий таомномаси

Жиғилдон қайнаши, қабзият, қориннинг кўп дам бўлиши – буларнинг ҳаммаси мазкур муддатда юзага келиши мумкин. Бу ўринда сизга фақат тўғри овқатланиш ёрдам бера олади. Кам-кам миқдордан, бироқ тез-тез еб туринг. Ҳар бир озиқ фойдали бўлиши керак. Оғир овқатлардан воз кечган маъқул, сизнинг ҳазм қилиш тизимингизга ҳозир бундай таомлар керак эмас.

Кундалик таомномангизда қуйидаги озиқлар албатта бўлсин: кепакли нон, бошоқли ўсимликлар, сабзавот ва мевалар, сут-қатиқ маҳсулотлари.

Ажралмалар

Агар ҳомиладор аёл ўзида қиндан чиқадиган ноодатий ажралмаларни сезса, зудлик билан шифокорга учрашиш керак. Доктор мазкур ажралмаларни таҳлил этиш учун мазок олади, уларнинг табиатини аниқлайди. Йирингли, сариқ ёки яшил рангли ажралмалар, шунингдек бадбўй ҳидли ажралмалар сизни сергак торттириши лозим. Бу жинсий йўлларнинг инфекцияланганидан дарак беради.

Тил оқариши зўрайиши мумкин, уни ҳам даволаш керак. Оч, сут рангли, таркиби бўйича бир турдаги ва ҳиди бироз ачимқирасираган ажралмалар нормал ҳисобланади.

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасидаги сезгилар

Ўзгаришлар, эҳтимол, (тўғри ва кўчма маънода ҳам) юзингиздан аён бўлиб туради. Бурун андак шишади, лаблар катталашади ва гўё олдинга туртиб чиққади, ёноқлар қизаради.

Ҳомиладорликнинг 17 ҳафтасида қорин сезиларли даражада ўсади, энди уни атрофдагилардан яшириш қийин бўлади. Баъзида болакайнинг ғимирлашини онанинг қорнига тегинмасдан ҳам сезса бўлади. Фақат ўзингизга қулай бўлган кийимни кийинг, акс ҳолда ҳарсиллаш ва бўғилиш ҳиссиёти сизни жиддий тарзда безовта қилаверади.

Манба: Homiladorlik.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.