Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликда шишиб кетиш хавфлими?

Табриклаймиз яқинда она бўласиз! Энди танангизда кечадиган турли ўзгаришларга ҳам тайёр туришингиз лозим. Агар уйқудан уйғонгач кўзгуга қараб, бир кечада нақд 5 килога семиргандек кўринсангиз ажабланиб ўтирманг. Бу кўпгина аёлларда кузатиладиган шишлар бўлиб, уларнинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида олий тоифали акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВАдан билиб олишингиз мумкин.

Ҳомиладорликда шишиб кетиш

Ҳомиладорликда шишиб кетиш сабаби нима?

Шишлар ҳомиладор аёл организмидаги суюқликнинг қон томирларидан ташқарига, тўқималарга чиқиб кетишидан пайдо бўлади. Бўлажак она организмида албумин оқсили етишмаганда, сув томирдан ташқарига чиқиб кетиш ҳолати кузатилади. Бу оқсил тановул қилинган маҳсулотлардан жигарда ишлаб чиқарилади. Демак, бу нозик паллада шишларнинг бартараф этиш учун овқатланиш тартибига риоя қилиши жуда муҳим.

Шишларнинг зарари борми?

Юқорида айтганимиздек, шишлар ички сув йиғилишидан ҳосил бўлади, шу сабабдан энг аввал йўлдош шишади. Ички органлар, айниқса, йўлдошнинг шишиши натижасида болага кислород етиб бориши қийинлашади. Бу эса гипокция хасталигининг келиб чиқиш хавфини орттиради. Бундан ташқари суюқлик томирлардан ташқарига чиқиб кетгач, қон қуйилишига сабаб бўлади. Оқибатда буйрак фаолияти қийинлашиб, қуюқ қонни ҳайдашда жигар ва юракка оғирлик тушади. Вазннинг жадал равишда ортиб бориши вазиятни янада қийинлаштиради. 

Ҳомиладорликда қанча сув ичиш керак?

Ҳомиладорликнинг дастлабки давридаги токсикоз ва қорин дам бўлишини енгиллатиш учун икки литргача сув ичишга рухсат берилади. Аммо иккинчи уч ойликдан бошлаб эндокрин тизими ва буйракда ўзгаришлар рўй беради. Шунинг учун бу даврга келиб, ҳомиладор аёл ичаётган суюқлигини назорат қилиб бориши муҳим. 20-ҳафтадан бошлаб эса туз истеъмолини ҳам чегаралаш мақсадга мувофиқ.

Чунки айнан туз организмда суюқлик йиғилишига ва чанқоқ ҳиссининг кучайишига сабаб бўлади. Шунингдек турли мева ва сабзавотлар ҳам чанқоқни босиш хусусиятига эгалиги бўлажак онага қулайлик туғдиради. Бу даврда қанча миқдорда сув ичишни ҳомиладор аёл шифокор билан маслаҳатлашиши лозим. Чунки, пиелонефрит ёки сийдик-тош хасталикларига чалинган аёллар суюқлик миқдорини чегаралаши мумкин эмас.

ЎҚИНГ:   Ҳомиладорликнинг 9 ҳафтаси

Ҳамма суюқликлар ҳам фойдалими?

Она қорнидаги ҳомиланинг 90 фоизи сувдан иборат бўлиб, организмни суюқлик билан таъминлаш ҳам она, ҳам бола учун жуда муҳимдир. Шунга қарамасдан биринчи уч ойликдан бошлаб фойдали суюқликларни ичиш даркор. Хўш, қайси ичимликлар фойдалию қайсилари зарар эканлигини биласизми?

Кофе сийдик ҳайдовчи ва чанқатувчи хусусиятга эга. Кофеин организмдан суюқлик ажралишини тезлаштиргани туфайли ичилган ҳар бир пиёла кофе учун қўшимча бир неча пиёла суюқлик ичишга тўғри келади.

Бир пиёла янги дамланган аччиқ чойда кофеин кофега нисбатан кўпроқ бўлади. Демак, аччиқ дамланган чой ичишда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим.

Газланган ширин ичимликлар, турли концентратлардан тайёрланадиган шарбатлар ҳам чанқоқбости ичимликлар эмас. Таркибидаги ранг ва таъм берувчи қўшимчалар туфайли улар кучлироқ чанқатиши мумкин.

Демак, ҳомиладорликда шишиб кетиш кузатилса, шишлар пайдо бўлса хавотирланишга асос бор. Чунки асоратларсиз, бехавотир кечадиган ҳомиладорлик сизнинг фарзандингизга берадиган энг катта совғангиз бўлса ажабмас…

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Ҳомиладорлик » Ҳомиладорликда шишиб кетиш хавфлими?

loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.