Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорлик даврида кандидоз

Ҳомиладорлик даврида кандидоз касаллиги ҳомиладор бўлмаган аёллардан кўра 2-3 баробар кўпроқ учрайди. Бунга сабаб ҳомиладорлик даврида қиндаги кимёвий муҳит бактерия учун қулай бўлиб қолиши, иммунитетнинг пасайиши ва она организмидаги гармонал ўзгаришлардир.

Кандидоз аломатлари:kandidoz

  • ташқи жинсий органларда қаттиқ қичишиш (айниқса уйқу пайти ва сув текканда қичишиш кучаяди.
  • қиндан оқ рангли, творогсимон суюқлик ажралиши;
  • жинсий алоқа давомида оғриқ;
  • сийиш давомида оғриқ.

Лекин бу симптомлар бошқа инфекцион касалликлар (триҳомониаз, гарднереллез, гонорея, герпес ва бошқалар) симптомларига ўхшаш бўлгани учун, фақат симптомларга асосланиб даволаниш ноўрин бўлади.

Даволанишдан олдин қин анализи орқали инфекция тури айнан кандида эканлиги аниқлаб олиниши шарт.

Ҳомиладорлик давомида кандидозни даволаш:

Одатда врач кандидоз касаллиги онага ҳомиладорлик давомида жиддий қийинчилик келтирмаётган бўлса, даволамайди. Лекин туғишдан олдин қинни барча инфекциялардан ҳоли қилиш шарт.

Чунки бола онанинг жинсий органларидан ўтаётганда, у ердаги мавжуд инфекцияларни ўзига юқтириб олиши мумкин.

Даволаш усулини шифокорнинг ўзи ҳомиладор аёлнинг организмига ва касаллик даражасига қараб белгилайди.

Уй шароитида, реклама қилинадиган дорилар билан ўз ҳолича даволаниш мумкин эмас.

Агар кандидоз ҳомиладорликнинг бошида намоён бўлса (дори ичиш мумкин бўлмаган давр) у ҳолда касаллик симптомларини енгиллаштириш учун оддий бриллиант яшили (зелёнка)дан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун тоза докадан тампон қилиб, бриллиант яшилига ботириб, қин деворларини ва ташқи жинсий органларни артиб чиқиш лозим.

Ундан ташқари, иложи борича ширин, аччиқ ва ҳамирли егуликларни камайтириб, кўпроқ қатиқ ва қатиқдан тайёрланган егуликлардан истеъмол қилганингиз маъқул бўлади.

Ҳомиладор аёллар учун иммунитетни оширувчи махсус поливитаминларни ҳам шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишингиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.