Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомила тушгач кейингисининг кечикиши нормал ҳолатми?

Турмуш қурганимга икки йил бўлади. Биринчи ҳомилам уч ойлигида тушиб қолганди. Олти ойдан сўнг яна ҳомиладор бўлишингиз мумкин дейишган. Лекин ҳеч қандай ўзгариш бўлмаяпти. Биринчи ҳомила тушгач, кейингисининг ораси узайиши нормал ҳолатми?

Нилуфар Бўстонова, акушер-гинеколог:

Ҳа, бу нормал ҳолат. Организм қайта тикланиши учун маълум вақт талаб қилинади. Агар сизда ҳайз цикли меъёрида бўлиб, ажралмалар, оғриқ ва шу каби бошқа безовталиклар бўлмаса, яна ҳомиладор бўлишингиз мумкин. Биринчи ҳомиладорликдан сўнг даволанган бўлишингиз лозим. Агар муолажа тугалланмаган бўлса, уни якуни етказиб, тиббий текширувдан ўтинг. Сўнг ҳомиладорликни режалаштирсангиз ҳам бўлади.

Манба: Sugdiyona.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.