Олат бошчаси сезувчанлиги ошиши эрта бўшалишга сабаб бўлиши мумкин

– Саволим эрта бўшаниш ҳақида. Тез бўшалишни ҳеч қандай ваҳимали жойи йўқми?

Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқми? Сиз мутахассис сизни ҳамма яхши билади. Эрта бўшалишни бирон бир укол-дори, таблеткалар орқали даволашни иложи бордир, сиз қайси дориларни тавсия этган бўлардингиз. 

Олат бошчаси
Фото: Google Photos

Мен уйланиб ажрашганман, бор йўғи 20 кун яшаганман, шу тез бўшанишим сабабли хотиним кетиб қолган, илтимос доктор менга ёрдам беринг, мен бошқа докторларга кўринишимга шароитим йўқ шароит йўқлигидан уйлана олмий юрибман, менга даволовчи дорилар рўйхатини беринг илтимос.

Сиз эркак докторисиз дардимни сиздан бошқа ҳеч кимга айтмаганман менга ёрдам қилинг илтимос, менга иложи борича оддий қилиб тушунтиринг.

Хотиним айтганки, сизни ҳеч қайси эркаклар доктори тузата олмайди, деган. Сиз мени шундай даволангки иккинчи марта уйланганимда хотиним шу сабабдан ҳеч қандай сабаб тополмасин. Ҳеч бўлмаса, иккинчи хотиним билан бахтли яшай.

Бир кечада биринчи марта аёл қинига кирган захотиёқ, бўшаниб қолябман, кейин яна иккинчи марта турганда яна шу ҳолат, учинчи- тўртинчи мартага ҳам яна шу аҳвол. Умуман ҳаттоки, 10-15 секундга ҳам чўзилмайди, доктор ёрдам беринг илтимос.

Жавоб: – Сизда қовушиш вақти қисқа ва уруғ отилиши эрта, яъни барвақт эякуляция ҳам бор экан.

Одатда биз фақат тиббий нуқтаи назардангина жавоб берардик. Оилавий ҳолатларга изоҳ бермасдик. Лекин аёлингиз ўта қисқа вақт ичида ажрашиб кетиб, катта хато қилибди. Ҳайрон бўлганим аёлингизни атрофида катта, ҳаёт тажрибасига эга инсонлар йўқмиди!? Балки саноқда бўлишгандир, лекин ўйлашимча йўқликлари яхшироқдек бўлишган.

Айтмоқчи бўлганимиз, никоҳ тўшагида эр-хотин шаҳвоний гармонияга етишиши учун камида 10 йил кетади. Баъзи аёллар умри давомида умуман оргазм ҳис қилмайдилар. Баъзи аёллар оргазм ҳис қилишни бошлаши учун узоқ йиллар оилавий ҳаёт талаб этилади. Чунки, аёлларга шунча вақт руҳий ноқулайлик, орият, ҳаё, ортиқча ибо ва уят, ҳаяжонни йиғиштириб, ва ниҳоят эри билан тўшакда ўзлигини «очиб бера олиши» учун ана шунда талаб ва вақт даркор.

Барвақт эякуляция, яъни уруғ эрта тўкилиши ва қовушиш вақтини эрта якунланишини сабаблари кўп. Улардан бири олат бошчаси сезувчанлиги юқори бўлиши. Натижада улар тегишли марказларни ортиқча таъсирлантиради. Қайсики ўз ўрнида уларни ортиқча реакцияси ва барвақт эякуляцияга сабаб бўлади.

Сизда олат бошчаси сезувчанлиги юқорига ўхшамоқда.

Олат бошчаси сезувчанлиги юқорими, йўқми билиб олиш осон. Бунинг учун қовушишдан 15-30 минут аввал олат бошчасига лидокаин спрей ёки ЭМЛА анестетик креми сурилади. Қовушишдан аввал кремни чайиб юборилади. Агар қовушиш вақти узайса, олат бошчаси сезувчанлиги ортган бўлиши катта эҳтимол.

Албатта доктор кўригисиз сизда барвақт эякуляциянинг қандай шакли бор, олат бошчасида сезувчанлик ортиқчами ёки йўқлиги ҳақида аниқ хулоса қилиш имконсиз.

Ҳар қандай тавсия авваламбор аниқ диагноз ва барвақт эякуляция шаклига боғлиқ бўлади. Акс ҳолда хар қандай тавсия бесамар.

Албатта барвақт эякуляцияни даволаш мумкин. Асосан оддий даволаш усули билан. Баъзи ҳолатлардагина операция лозим бўлиши мумкин.

Тавсиямиз, аввало Андролог кўригига бориш керак бўлади. Баъзи ҳолатларда барвақт эякуляция йўқотиш учун операция керак бўлади.


Закар – олат бошчаси сезувчанлиги

Эр-хотин ўзаро муносабатлари илиқ ва мустаҳкам бўлиши, оилавий ҳаёт ширин ва тотув ўтиши, эр-хотин орасидаги меҳр оқибат кучли бўлиши никоҳ тўшагида эр хотин қай даражада сифатли қовуша олишларига кучли даражада боғлиқ.

Албатта қовушиш вақти қисқа бўлса ва уруғ эркак назоратидан ташқари ҳолда эрта тўкилиб кетса, эр-хотин ўзаро бахтли бўла олмайди. Бу ҳолат эр-хотин оилавий ҳаётида катта кемтиклик пайдо қилади.

Барвақт эякуляция, яъни уруғ эрта тўкилиши ва қовушиш вақтини эрта якунланишини сабаблари кўп. Улардан бири олат бошчаси сезувчанлиги юқори бўлиши. Натижада улар тегишли марказларни ортиқча таъсирлантиради. Қайсики, ўз ўрнида уларни ортиқча реакцияси ва барвақт эякуляцияга сабаб бўлади.

Шу сабабли олат бошчаси нерви микрохирургик денервацияси операцияси амалга оширилади. Олат бошчасини сезувчанлик билан таъминлайдиган нерв тутами кесиб ташланади. Операциядан кейин нерв толалари вақт ўтгани сари тикланиб боради. Эякуляциянинг яхшиланган рефлекси «настройкаси» сақланиб қолади.

Одатда бемор шифохонада 1 ё бир неча кунгина бўлади. Чоклар 7-10 кунда олиш мумкин. Оилавий ҳаёт операциядан 1 ой ўтиб давом эттирилиши мумкин.

Эксперт: Файзулло Турсунович, уролог-андролог.

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

1 comment
  1. Ассалом алайкум мендахам шунака муомолар бор нима маслахат берасиз апиратса килиш керакми ман 5.6 хил дорилардан фойдаланиб курганман фойдаси булмаган

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Related Posts
error: Saytdan ma\'lumot ko\'chirish mumkin emas.