– Эсимни таниганимдан бери моякларимдан бири кичкина. Уйланганман, 2 қизим бор, жинсий алоқада камчилик сезмайман. Бир моякнинг кичиклиги зарарли эмасми?
– Мояклар ёрғоқ ичида жойлашган кабутар тухумидан йирикроқ, овал шаклли жуфт аъзо бўлиб, ҳар бир мояк етти қават билан ўралган ва уруғ тизимчасига осилган тарзда туради. Мояклар кўз ёки қулоқ каби аъзолардек жуфт ҳисобланса-да, аксар кишиларда уларнинг катталиги турлича бўлади.
Яъни бир моякнинг катталиги иккинчи моякдан катта бўлиши меъёрий ҳол. Баъзан чап моякнинг қуйироқда осилиб туриши ҳам уруғ тизимчасининг ўнгидан бироз узунроқ эканлигидан далолат ва бу ҳам меъёрий ҳолат. Ҳар бир организмнинг ўз индивидуал меъёри бўлади.
Эркаклар репродуктив саломатлигига оид маълумотларни сайтимизнинг «Андрология» рукни орқали ўқишингиз мумкин.