Соғлом оила - соғлом келажак

Мояклар ҳолатини мустақил баҳолаш

Ўз моякларини баҳолаш жуда ҳам осон ва енгил жараёндир, бунинг учун энг қулай пайт енгил душ олингач ёки илиқ сувда чўмилгандан кейин ёрғоқнинг бўшашган пайтидир.

Моякларни ҳар қандай касаллиги ва айниқса ўсмаси агар эрта ва ўз вақтида аниқланса даволаш натижаси ижобий якунланадиган ҳолатдир.

Мояклар ҳолати

Бунинг учун ҳар қандай ёш эркак кишининг ўз мояклари бир ойда бир маротаба текшириб туриши мақсадга мувофиқдир ва агар пайдо бўлган кичик шубҳа ёки кичик шиш кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Иккала мояклар бир вақтнинг ўзида текширилгани маъқулдир. Кафтининг юза қисмини ёрғоқ ортига қўйиб бармоқ билан тўқималар структурасининг бир текисдалигига эътибор берилади, нормал ҳолатдек кузатилмаса дарҳол уролог андрологга мурожаат қилиш керак.

Муродов Зарифжон, андролог.
Andrology.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.