Соғлом оила - соғлом келажак

Мояклар ҳақида кўпчилик билмайдиган 10 маълумот

Эркаклик безлари бошқача қилиб айтганда мояклар (йимирта (эски ўзбекчада), testis-лотинчада) жинсий олатнинг ўнг ва чап томонида жойлашган бўлади. Моякларнинг эркаклик гормонларини (энг машҳури тестостерон) ишлаб чиқиш, уруғ ишлаб чиқиш ва эркакликка хос ташқи кўринишни таъминлаш асосий вазифаларидандир. Уруғни сифатли ишлаб чиқаришлари учун тана ҳароратидан 1-2 градус пастроқ ҳароратда бўлишлари керак.

Шунинг учун ота-боболаримиз эркак чақалоқларга тагликларни (памперсларни) камроқ ишлатишларини ва вояга етиш даврида тор кийим кийишдан бекорга қайтаришмаган.

Мояклар халтасида — ёрғоқда осилиб турушининг сири ҳам айнан шунда сиз ҳам эътибор бергансиз иссиқ кунлари мояклар жуда ҳам осилиб, совуқ кунлари эса аксинча баданга тақалиб туради, сабаби эса мояк халтасидаги ақлли ҳарорат бошқарувчи (intelligent temperature control system) мавжудлигидадир, уруғни сифатли ишлаб чиқиши учун керакли ҳароратни бошқариб туради.

Шу ўринда бир оғиз мояк ўсмалари ҳақида айтиб ўтишимиз керак, чунки моякларни юқорида бўлиши мояк ўсмалар ҳаттоки, хавфли ўсмага (рак) ўтиб кетиш хавфи юқори ва мояк раклари бошқа ракларга аксинча жуда ёш йигитларда 15-35 ёшларда учрайди. American Cancer Sociyety’нинг статистик маълумотларига кўра бир йилда тахминан 8700 та янги мояк раки воқеаси билан мурожаат қилинади.

Мояк ўсмасининг энг кўп учрайдиган белгиси оғриқсиз моякнинг катталашишидир. Камдан-кам ҳолларда бироз оғриқли, ноқулайлик, олдингидан оғирлашгандек ҳис қилинишидир. Умуман олганда шу ва шу каби белгилар безовта қилса, шифокорга мурожаат қилиш кўрикдан текширувдан ўтиш энг тўғри йўлдир.

Энди сизларга 10 маълумотни тақдим этамиз

1. Моякларда бир кунда тахминан 200 миллион сперматозоид ишлаб чиқарилади.

2. Вужудининг оғирлигини 14% ини ташкил қиладиган мояк чигиртка моягидир, Инсонники 0,7% ни ташкил қилади.

3. «Avokado» сўзи, Қадимги Мисрликларининг Азтек тилида мояк дегани, Орхидея ҳам юнончадан мояк сўзларидан асос қилиб олинган. Мояк яллиғланиши – орхит қулоғингизга чалинган бўлса керак.

4. Мояк ўлчами ва овоз қалинлиги муносабати тўғри эмас, мояги кичик бақироқ маймунларни овози анча гур ва қалиндир.

5. Моякларни ташқарида туриши ташқи хавф риски юқори бўлса ҳам уруғ ишлаб чиқариш учун оптимал шароит учун керак.

6. Right Whale китининг мояклари 1.1 тоннадир, бўшалганда 4.5литр маний бўшатади.

7. Исландайида ишлаб чиқариладиган машҳур пивони бижғитиш учун ҳам кит манийсидан фойдаланилади.

8. Ҳар бир сперматозоид тахминан 5 мегабайтлик маълумот ўз ичида тутади (авваллари компютерларда floppy A диск бўларди, шунга атиги 4.5 мегабайт маълумот сиғарди). Шу маълумотларга асосланиб бир марталик жинсий алоқада эркак кишига ўз генига тегишли маълумотлардан тахминан энг камида 110 гигабайтини аёл организмига бўшатар экан.

9. Бутун аъзоларимиз ичида энг кўп турли туман протеинлар миқдори моякларда мавжуддир. Илмий текширишлар маълумотига кўра инсон организмидаги протеинларни 77% тури моякларда мавжуд бўлиб, буларнинг 999 таси фақат моякларга тегишлидир, Бош мияда бош мияга тегишли оқсил тури 318 тагина холос экан. Шу маълумотдан ҳам хулоса қилиб ҳайвон (қўй лампочкаси халқ тилида) моякларини истеъмоли тўғри иш эмаслигига киши амин бўлинади. Сабаби оқсиллар ўта аллергендирлар ва бутун барибир бошқа организмларга фойдаси ёқ, ичидагилар ҳазм трактида ўзлиги йўқотиб одам моягига етиб бормайди.

10. Эркакларининг 65% ида чап мояк пастроқда жойлашади, илмий асоси: чап мояк эмбрионал ривожланиш даврида артериясини аортадан ўнг моякка нисбатан пастроқдан олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.