Молочница ёхуд кандидоз хавфли касалликми?

Молочница – жинсий аъзолар шиллиқ қобиғини зарарловчи замбуруғлар туфайли юзага келадиган касаллик. Дунё статистикаси бўйича ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида бу дард билан юзма-юз келади. Хўш бу қандай касаллик? Унинг юзага келиш сабаблари, ўзига хос белгилари, даволаш усуллари қандай? Бу дардга йўлиқмаслик учун нима қилиш керак? Саҳифамиз шу ҳақда.

Юзага келишига нималар сабаб бўлади?

Нима учун айрим аёллар молочницага чалинади, айримлари йўқ, деган саволга ҳалигача жавоб топилмаган. Аммо касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланган. Яъни молочницанинг юзага келишига қуйидаги омиллар туртки бўлади:

Шунингдек, молочницанинг юзага келиш сабабларини изоҳловчи яна бир қатор нуқтаи назарлар мавжуд.

жинсий аъзолар

Гормонал баланснинг ўзгариши

Баъзи гормонларнинг юқори даражада бўлиши қин муҳитини ўртача нордондан кучли ишқорлигача ўзгартиради. Бу эса Candida замбуруғларининг фаол ривожланишига олиб келади. Диабет ҳам қондаги қанд миқдорининг юқори даражаси эвазига нордон муҳит яралишига замин яратади. Ҳомиладорликда ва ҳомила бўлишига қарши таблеткалар ичганда ҳам уларнинг фаоллиги ортади.

Иммун тизимининг сусайиши

Антибиотиклар зарарли бактерияларни йўқ қилади, лекин шу билан бирга, фойдали организмлар ҳам ҳалок бўлади. Молочницага мойил аёлларга антибиотиклар қўллашни қамоқхона қўриқчиларини ёппасига ишдан бўшатишга таққослаш мумкин. Замбуруғлар ривожланишини чегараловчи табиий «қўриқчи»ларнинг мавжуд эмаслиги натижасида улар «озодлик»ка чиқишади. Агар иммун тизими антибиотиклар ёрдамида даволанаётган бошқа хасталиклар туфайли сусайган бўлса, молочница бирдан кучаяди. Шунингдек, молочницанинг мавжудлиги ҳам иммун тизими сусайишига таъсир қилади.

Аллергия

Ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, молочницага туртки берадиган қин инфекциялари аллергияга ҳам мойиллик туғдиради. Демак, агар сиз шунча ҳаракат қилишингизга қарамай, одатий муолажалар фойда бермай, молочницадан азият чексангиз, нафақат гинекологга, шунингдек, аллергологга ҳам мурожаат қилишингиз лозим. Агар молочницага туртки берадиган инфекцияга аллергия сабаб бўлса, замбуруғларга қарши воситалар ёрдамида уни бартараф этиш мумкин. Лекин агар организмда аллергия қўзғатувчиси қолган бўлса, касаллик яна қайта бош кўтаради.

Молочница белгилари

  • ташқи жинсий аъзолар соҳасида ачишиш ва қичишиш (одатда уйқу вақтида ёки сув процедураларидан кейин қичишиш кучаяди);
  • қиннинг оқ, кўпинча творогсимон ажралмалари;
  • жинсий яқинлик пайтида оғриқ;
  • пешоб чиқаришда оғриқ.

кандидоз

Даволаш

Молочницани даволаш бирваракийга бир нечта йўналишда амалга оширилади:

  1. хавфли омилларни аниқлаш ва кучсизлантириш;
  2. антимикотик препаратлар ёрдамидаги терапия;
  3. қиннинг нормал микрофлорасини тиклаш.

Шамдори, суртма ва кремлар молочницани даволашда тез самара беради. Янги авлод шамдори ва кремлари бир суткадаёқ, бирмунча олдин ишлаб чиқарилганлари 3-6 кунда молочницани бартараф этади. Фақат бу усулнинг салбий жиҳати шундаки, замбуруғларга қарши антибиотиклар қин шиллиқ қавати орқали қонга ўтиб, жигарга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Муолажа пайтида жинсий яқинликдан сақланган маъқул.

Кандидоз асоратлари

Молочница даволанмаса, қуйидаги асоратларни келтириб чиқаради:

  • пешоб йўли ва пешоб пуфаги яллиғланиши, бачадон бўйни шикастланиши;
  • инфекцияларнинг жинсий аъзолардан ташқарига, жумладан, тери ва шиллиқ қаватларнинг катта қисмига тарқалиши;
  • туғуруқ пайтида онадан болага инфекция ўтиши.

Олдини олиш учун…

Қин инфекцияларига қайта йўлиқмаслик учун қин ишқорли муҳитининг пасайиши сабабларини аниқлаш зарур. Қуйидаги тавсиялар қиннинг номал микрофлорасини сақлашда ёрдам беради.

  • Ширинликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилманг. Акс ҳолда қин ишқорли муҳити ўзгариб, замбуруғлар кўпайиши учун қулай шароит юзага келиши мумкин.
  • Антибиотиклар қабул қилишга эҳтиёткорлик билан ёндашинг.
  • Замбуруғли касалликни даволашда жинсий яқинликдан сақланинг.
  • Ванна мойлари, гигиеник спрей, упа каби турли воситаларни қўллашдан қочинг.
  • Стрессларни енгишни ўрганинг, ўта ҳиссиётли бўлманг.
  • Ажралмаларнинг ранги, ҳиди ва миқдорига эътибор беринг. Нормал ҳолатда ажралмалар ҳар бир аёлда шаффоф рангли, кам миқдорда бўлади. Оқ, творогсимон ажралма ва қичишиш одатда замбуруғли инфекция мавжудлигини билдиради. Жинсий яқинликдан сўнг пайдо бўладиган суюқ, рангсиз, ёқимсиз ҳидли ажралма бактериал вагиноз белгиси бўлиши мумкин. Ёқимсиз ҳид чиқарувчи, кўпчиган, яшилтоб ажралма трихомониаз мавжудлигини англатади.
  • Қинни боми остида сув ёки суюқ дори пуркаб ювиш ҳам инфекцияни қўзғаши мумкин. Қолаверса, бу орқали қиндан касаллик қўзғатувчиларини назорат қилиб турувчи фойдали бактериялар ҳам ювилиб кетади.
  • Тампонлардан фақатгина ҳайз циклининг дастлабки кунларида фойдаланинг. Уларни ҳар икки соатда алмаштириб туринг. Қин ва бачадон бўйнининг яллиғланиш касалликларида эса тампонлардан фойдаланманг.
  • Йилига икки марта тиббий кўрикдан ўтиб туринг.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Қандай ҳолатларда аёллар гормонларини текширтиши керак?

Манба: «Суғдиёна» газетаси.

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Related Posts
error: Saytdan ma\'lumot ko\'chirish mumkin emas.