Мижоз сустлиги, жинсий заифлик, импотенция – нормал жинсий алоқа қила олмаслик. Бундай ҳолат жинсий функциянинг бузулишига, жинсий майлнинг сусайиши ёки йўқолиши, жинсий олат (закар)нинг тўлишиб, таранг тортмаслиги (эрекция) ва шахват келмаслиги (эякуляция)га алоқадор бўлиши мумкин.
Жинсий заифликнинг сабаблари
Жинсий заифликнинг сабаблари жинсий органлар, эндокрин система, периферик нервлар бош мия олий бўлимларини бузилишига боғлиқ. У мустақил касаллик бўлмай, балки одатда азалдан мавжуд касаллик йўлдоши бўлиб боради.
Чунончи жинсий заифлик бош мия ёки айрим ички секреция безлари ўзгаришлар туфайли рўй берган баъзи эндокрин касалликларда, олатга борадиган нерв толалари, орқа мия шикастланганда (олат тўлишиб, таранг тортмайдиган ҳолларда) учрайди.
Эякуляция бузилиши
Жинсий заифликнинг эякуляция бузилишидан, яъни бемаврут шахват келишидан иборат кўриниши, одатда бошқа аломатларга қараганда эртароқ бошланиб, бу турдаги урологик касалликларга ҳам, қовуқ иши ва жинсий функцияларни идора этадиган , бош мияда жойлашган нерв марказлари фаолиятининг айнашига ҳам боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Эякуляция бузилиши турлича кечади: баъзан жуда тезлашган (бунда жинсий алоқа энди бошланиши билан ёки ҳатто бошланмасдан туриб шахват келиб қолади) ёки секинлашиб пастланиб қолган бўлиши мумкин (бунда базан шахват умуман келмайди).
Бир қанча ҳолларда эякуляция жинсий алоқадан ташқари бўлиб ўтиши, масалан, одам транспортда кетиб туриб силанганда ёки хирсни қўзғатадиган шароитга тушиб қолганда келиши мумкин.
Руҳий ҳолат ҳам мижоз сустлигига олиб келадими?
Кўпгина сексопотологларни фикрича, жинсий заифлик аксари олий нерв фаолиятини бузилишига, жумладан туғма ва турмушда ортирилган асабий-руҳий кечинмалар (невроз, турли касалликлар вақтида бўладиган невротик ҳолат, ҳар хил тушкунликлар ва бошаларга) боғлиқ бўлади. Киши руҳан эзилганда жинсий томонга аксари кўпроқ озор етади. Шунинг учун бундай қараганда жинсий томонга алоқаси йўқдек бўлиб туйиладиган омиллар (ҳаддан ташқари чарчаш, уйқуга қонмаслик, ишхонадаги оғир манавий вазият ва бошқалар) узоқ таъсир қилиб турганида умумий невротик ўзгаришлар(тажанглик, салга чарчаб қолиш, уйқу бузилиши ва бошқалар) билан бир қаторда жинсий томонга таълуқли ўзгаришлар ҳам пайдо бўлади.
Алколголдан узоқлашинг!
Жинсий заифлик кўпинча спиртли ичимликларга ружу қўйиш (алкоголизм), шунингдек жинсий бузуқлик оқибатида рўй бериши мумкин.
Жинсий заифлик оқибати
Жинсий заифлик оғир кечинмалар ва эр-хотин ўртасига совуқлик тушиб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун киши мижози ўзгариб қолганида сексопотолог мутахассисга ёки сексологик мутахассисга ёки сексологик мутахассисга ёки сексологик касалларни қабул қилувчи бошқа ихтисосдаги шифокорга бориши керак.
Бир қанча ҳолларда сохта импотенция кузатилади. Бундай ҳолат одамнинг ўзидаги баъзи физиологик ўзгаришлар (масалан, ёшга алоқадор ўзгаришлар) муносабати билан жинсий ҳаётнинг қовушмаслигини нотўғри талқин қилишидан, ўз жуфтининг совуқроқ муносабатда бўлиши ва бошқалардан келиб чиқади. Ана шундай пайтларда тегишли мутахассисга учрашиб, ундан керакли маслаҳат, йўл йўриқлар олиш жинсий ҳаётни изга тушиб кетишига ёрдам беради.
Бошқа ҳолларда жинсий заифлик сабабини аниқ белгилаб, махсус даво олиш учун (физиотерапия, психотерапия, дори-дармонлар билан) киши ўзини яхшилаб текширтириб кўриши зарур.
Шуни унитмаслик керакки, ўз вақтида шифокорга кўриниб, тегишли даво олинса , яхши наф беради, акс ҳолда мижоз сустлиги сурункали тус олиши мумкин.